Асосий мавзулар
28 november 2019

«Эрк» партияси лидери Муҳаммад Солиҳ кутилаётган сайловни танқид қилди

Туркияда яшаётган Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 27 ноябрь куни «Настояшее время-Азия» ТВ дастури учун берган интервьюсида кутилаётган сайловни танқид қилди.

Муҳаммад Солиҳ: Сўз эркинлиги жабҳасида ҳам аҳвол жиддий ўзгармади. Бу соҳадаги сохта либерализм бир-икки блогернинг коррупция ва мансабдорларнинг зўровонлигини танқид қилиши билан дарров чатнай бошлади. Ўзбекистондаги иқтидор Каримов режими юзига сурилган атир-упадан бошқа ҳеч қандай сиёсий ислоҳотга қўл урмади. Юксак минбарлардан янграётган нутқлар қип-қизил популизмдир.

Сайлов комиссияси тарафидан рўйхатга олинган мана шу бешта партияга қаранг: уларнинг ҳаммаси қўғирчоқ партиялар! Бештасини ҳам Ўзбекистоннинг собиқ ҳукмдори Ислом Каримов шахсан ўзи тузган. Улардан ҳеч бири ўзбек халқининг манфаатларини тамсил этмайди. Уларнинг асос вазифаси ўлкада «кўппартиявийлик» таассуротини яратиш, кўппартиявийликни имитация қилишдир.

Бу партиялар ўзларини ҳукуматга мухолиф санайдилар, аммо улар 25 йил давомида ҳукуматни мақташ ва диктатор Каримов жиноятларини маъқуллаш билан машғул бўлишди. Чунки Каримов уларни дунёга келтирди, Каримов «сайлади». УЛАР САЙЛОВГАЧА САЙЛАНДИЛАР.

Улар бугун ҳам халқ тарафидан эмас, президент тарафидан «сайланмоқдалар».

Ўзбекистонда ўзга фикрлиларни таъқиб этиш давом этмоқда. Яқинда режим танқидчиси журналист Давлат Назарни «шубҳали» бир юк машинаси «шубҳали шаклда» уриб кетди ва журналист ўлди. Бошқа бир мухолиф фикрли фаол Шабнам Оллошукурова Урганчда норозилик юришни дастаклагани учун жиннихонага ташланди.

Жамоатчиликнинг муттасил талабларига қарамасдан, Каримов режими тарафидан сохта айблар билан айбланиб қамоққа ташланган сиёсий маҳбуслар Акром Малик ва Рустам Абдураҳмонов ҳали ҳам озод қилингани йўқ.

Яқинда ўтадиган бу сохта «сайлов»ни кузатишга келадиган Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миссияси бу ташрифи билан Ўзбекистондаги антидемократизм ва посткаримов режимининг сиёсий репрессияларини машрулаштиришдан бошқа нарсага хизмат қилмайди.

Савол: Мухолифатнинг бу сайловни тан олиши учун нима юз бериши керак?

Муҳаммад Солиҳ: Бугунги иқтидорнинг қўлидан келмайдиган шу ишлар амалга ошиши керак: кейинги 30 йил ичида Каримов режими тарафидан ноҳақ айбланиб, жазоланган мухолифат арбоблари оқланиши лозим. Сургундаги мухолифат лидерлари ўлкага қайтиб келиши учун уларга йўл очилиши керак. Мухолифатнинг сайловда қатнашиши ҳақида расмий баёнот берилиб, мухолиф номзодлар расман рўйхатга олиниши керак. Бу энг зарур ва биринчи шартлардир. Аммо бу шартларни бажарадиган бир ҳукумат йўқ бугун Ўзбекистонда.

Тағин ўқинг
18 january 2018
18 январь куни Самара-Чимкент автойўлида ёниб кетган эски «Икарус» автобусида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида ...
13 may 2024
Кун сурати
8 april 2025
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз даражада кўтариб юборган Қурмонбек ...
3 may 2020
Ҳеч қачон рус халқига кин ва нафрат туймадим. Аксинча, ёшлигимда Русия билан боғлиқ ишларимда (адабиётда каби сиёсатда ҳам) жуда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...