Cатира
5 may 2020

ИИВ ўз ходимларини ҳақорат қилган Юлдуз Усмоновага чора кўрилишини билдирди

Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг хатти-ҳаракатлари ва ички ишлар ходимларини ҳақоратлагани юзасидан маъмурий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди шуғулланмоқда.

Юлдуз Усмоновага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ёки 183-модда (майда безорилик) билан иш очилган.

4 май куни Ички ишлар вазирлиги Юлдуз Усмонова иштирокидаги видеотасвир юзасидан баёнот бериб, «жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган» хонандага қонуний чора кўрилиши ҳақида билдирган эди.

«Ю.Усмонова барча ички ишлар органлари ходимларини уятли сўзлар, обрўсизлантирувчи уйдирмалар ва беодоблик билан қасддан ҳақорат қилган», дейилади ИИВ баёнотида.

Юлдуз Усмонованинг ички ишлар ходимларига маломатлари 2 май куни Тошкентда Сардоба тўғони ёрилиши жабрдийдаларига гуманитар ёрдам етказиб бериш ишларига бош-қош бўлаётган пайтда видеога ёзиб олиниб, хонандага тегишли каналлар орқали тарқалган.

Кўп ўтмай хонанда кечирим сўрагани акс этган видеосини эълон қилди, бироқ бу Ички ишлар вазирлигининг унга чора кўрилиши ҳақидаги қатъий баёноти чиқишига монелик қилмади.

«Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ томонидан маданият ходими номига доғ туширган, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган, ички ишлар органлари ходимлари шаъни ва қадр-қимматини камситишга ҳаракат қилган фуқаро Ю.Усмонованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Иш якуни бўйича ҳолатга ойдинлик киритилиб, айбдорларга қонуний тартибда чора белгиланади», дейилади ИИВ баёнотида.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова инстаграмдаги “жонли ёйин”да ички ишлар ходимлари халқнинг қийин кунида асқотмаётганидан нолиркан, уларга қарата: “ҳозир Каримовнинг даврида яшамаяпсизлар ҳар куни клизма олгани”, дея ўшқирган эди.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги “жонли ёйин”да милицияни кескин танқид қилган хонанда Юлдуз Усмоновага эътироз билдирди.

“Юртимизга келган синовлар пайтида Юлдуз Усмонова томонидан билдирилган фикрлар ноўриндир, шунингдек, санъаткорнинг хабари бўлмаса керак, икки ой давомида ўз оиласи ва уйига ҳаттоки бормаётган ички ишлар ходимлари ижтимоий тармоқларда нолишаётгани йўқ”, дейилган вазирлик хабарномасида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 august 2023
Рассом Туз: Азизлар мана зувв этип хафта айланиб яна сиз билан юзма-юзман. Матчон Суқулиш: Ничиксизлар хўжик бирри, ҳам мўччи ойбикала. Тўй ...
29 march 2021
Автомобилда отвёртка борлиги учун ҳайдовчи автомобили Йўл- патруль хизмати ходими томонидан тинтув қилингани ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. 23 ...
12 december 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Facebook даги саҳифасида ўзбек поп мусиқачиси 30 яшар ...
5 august 2019
Ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ва бу ҳақда сертификат бериш тизимини тўлалигича монополия қилиб олган “Avtotest Report” МЧЖнинг кутилмаганда “ўйиндан чиқиши”ни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...