Кундалик
1 september 2020

Мустақилликка аслида қандай эришганмиз?

Ислом Каримовнинг қаршилигига қарамасдан, 1990 йил 20 июнь куни Ўзбекистон парламенти томонидан Мустақиллик декларацияси қабул қилинган эди. Лекин бу декларация бир парча қуруқ қоғоз бўлиб қолди.

Орадан тўққиз ой ўтгач, СССРни сақлаб қолиш учун 1991 йилнинг 17 мартида референдум бўлиб ўтди. Бунга Молдова, Латвия, Литва, Эстония, Гуржистон, Арманистон сингари республиклар қатнашмадилар. Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон Компартияси нафақат референдумда қатнашди, балки бутун вужуди билан СССРни сақлаб қолиш учун 93,7 фоиз овозни қалбакилик йўли билан Москвага ташкил қилиб берди.

Аслида ушбу рақамлар мутлақо сохталаштирилганди. Чунки халқимиз уйғонган ва кўпчилиги мустақиллик тарафдори эканини яширмаётган эди. Буни Ўзбекистонда 1991 йилнинг декабрида президент сайлови билан бирга бўлиб ўтган референдум тасдиқлади. Референдумда 98,3 фоиз одам мустақиллик учун овоз берди. Бу рақамлар ҳам кўпайтириб кўрсатилган бўлса-да, лекин одамлар кўтаринки руҳ билан сайловга қатнашиб, ҳақиқатан ҳам аксарият кўпчилик мустақиллик учун овоз берди. 1991 йил 17 март ва 29 декабрь орасида халқ ўз фикрини тезлик билан «ўзгартириши» жуда ғалати.

Аслида одамларнинг фикри ўзгарган эмас. Фақат Ислом Каримов етакчилигидаги коммунистлар кўзбўямчилик қилиб, референдум натижаларини ўз манфаат, ниятларига қараб ўзгартиришганди, холос.

Энди яна орқага қайтсак. 1991 йил августдаги ГКЧП пайтида Ислом Каримов Ҳиндистонда бўлган. 1991 йилнинг 18-21 август кунлари Москвада давлат тўнтариши (ГКЧП) юз берди. СССРни, яккапартиявий режимни сақлаб қолиш учун фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Аммо ГКЧП тезда йиқилди. Ислом Каримов СССРни сақлаб қолувчилар тарафида эди. Москвада катта текшириш очилиб, СССР тарафдорлари бирин-кетин қамоққа олина бошланди. Шунда Каримов 31 август куни шу пайтга қадар ўзи рад этиб келган, 1990 йил 20 июнида қабул қилинган Мустақиллик декларацияси талабини қонун шаклида қабул қилишни парламентга олиб чиқди.

Гапнинг очиғи, ўшанда ҳамма депутатлар “шок” бўлиб қолди. Ҳали кечагина «мустақиллик бу орқадан пичоқ уриш, биз мустақил яшай олмаймиз», деб турган одам кутилмаганда минбарга чиқиб, мустақил бўламиз, деб турибди. Ҳеч ким қарсак ҳам чалмади. Ваҳоланки, 1990 йил 20 июнда Мустақиллик декларацияси қабул қилинганда зал ҳайқириқлардан ларзага келганди. Бу сафар мустақиллик Каримовнинг ўзига асқатганини ҳамма англади. Шунинг учун ҳам у қарсак чалмайсизларми, дегандан кейингина енгил қарсак бўлди. Шунда ҳам Каримов йиллар давомида Мустақиллик декларацияси эълон қилинган кунни, умуман ўша муҳим воқеани эсдан чиқартиришга уринди.

Озодлик аслида ҳеч бир мустамлакачи томонидан берилмайди. Қизил империянинг аҳволи танглиги сабабли бошқа республикалар каби биз ҳам тақдир тақозоси туфайли бир вақтда мустақил мамлакатга айландек. Афсуски, мустақилликдан узоқ йиллар мобайнида бутун халқ эмас, бир қисм кишиларгина бошқалар ҳисобидан манфаат кўрди. Агар биз ҳақиқатан ҳам адолатни тикламоқчи бўлсак, ўтмишимизнинг салбий, ижобий томонларини яхши ўрганишимиз, бундан хулоса чиқариб олишимиз керак. нафақат Совет Иттифоқи даврида, балки ўзимизнинг ёпиқ қўрғонда ҳам Мустақилликка эришгандан кейин 27 йил қўрқиб, ҳадик билан яшаганимиз рост. Биродарлар, яқин ва узоқ ўтмишимизни ўрганайлик. Ҳақиқий тарих бу кўзгудир, у келажакни ёритиб туради.

Азиз ватандошлар, ҳаммаларингизни мустақиллик байрами билан табриклайман!!!

Отабек Тошев
фейсбук саҳифасидан

Тағин ўқинг
27 october 2023
Азизлар мана хафта айланиб яна сизни йўқлаб турибман. Хабар олдингми бемордан, қариндош, дўст, мусофирдан? Бировни йўқласанг дилдан, зиёрат ҳам ...
14 september 2020
Ўзбекистонда аҳоли ялпи даромадининг 27 фоиз ошгани ҳақида «Ўзбекистон 24» телеканали орқали берилган хабар ижтимоий тармоқда ажабланиш билан қарши ...
21 february 2023
Автобуснинг бу галги сони «Муштум» сатирик журналининг 100-йиллигига бағишланади. Бу сонда Муштумдан олинган карикатуралар шунингдек, Мақсуд Шайхзода ва Меҳриноз ...
2 march 2020
Александр Лукашенко Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бир-бири билан намунали алоқа ўрнатиш ўрнига «шовқин-сурон кўтариш» билан машғул бўлаётганини маълум ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...