Асосий мавзулар
17 october 2020

Газчи қарздорлиги сўндирилмаган уй эгаси томонидан ўлдирилди

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Дўстлик” МФЙда яшовчи 29 ёшли Фарруҳ Каримжонов уйига қарздорликни сўндиришни сўраб келган туман газ идораси ходими 50 ёшли Қаҳрамон Шомуродовни пичоқлади. 

Айбланувчининг ИИБ вакилларига билдиришича, 9 октябрь куни 18:00 атрофида туман газ корхонаси ходими унинг уйига келади. Газдан қарзи борлигини, уни сўндириши зарурлигини айтади. 

Ўртада келишмовчилик пайдо бўлади. Икки томон ярим соатдан ошиқроқ давомида тортишади. Ёнида пичоғи бўлган Фарруҳ Каримжонов совуқ қурол билан газ корхонаси ходимини дастлаб қўрқитмоқчи бўлади. 

Бироқ шаштидан қайтмаган Қаҳрамон Шомуродовга кетма-кет пичоқ санчади. Юз, елка ва қорин қисмидан оғир жароҳат олган газчи воқеа жойида вафот этади.

“Элтуз” мухбири марҳумнинг яқинлари билан боғланди. Айбланувчи билан боғланиш имкони бўлмади.

Марҳумнинг рафиқаси улар асли Навоий вилояти Нурота туманидан бўлиб, Сирдарёга кўчиб келганидан буён эри туман газ идорасида ишлаётганини маълум қилди. Шу вақтгача эрида иш юзасидан пичоқланиш ҳолати кузатилмаган. 

Марҳумнинг рақифаси эри бир-икки бор қарздорлиги бўлган фуқаролар томонидан калтакланганини айтди. У тўрт фарзанди борлигини, эрининг вафотидан сўнг оиласида моддий, маънавий қийинчилик бўлишини маълум қилди. 

Сирдарё тумани ИИБга яқин мулозимнинг билдиришича, воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд-экспертиза ишлари бўйича дастлабки хулоса олинган. 

Тўпланган маълумотлар асосида гумонланувчи Фарруҳ Каримжоновга Жиноят кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш айби қўйилган. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 october 2016
«Ҳуррият» газетаси (12.10) ўзининг 1000-сони чиқиши муносабати билан нашрни ташкил этиш жараёнларида бевосита иштирок этган таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг ...
28 july 2017
Шу йилнинг 26 мартида Тошкентнинг «Гранд-кафе» емакхонасида содир бўлган бу воқеада жамиятдаги шафқатсизлик, ҳокимият амалдорларининг айбдорларни жазодан қутқаришга уринишлари ...
24 july 2018
Совет ҳукумати синфийлик жамиятини йўқотиш, ҳамманинг тенглиги йўлида 70 йил сиёсат юритди. Ислом Каримов эса “Бизда ўта бойлар ҳам, ...
20 october 2021
Ўзбекистон президенти сайлови арафасида мустақил журналистлар ва блогерларга босимлар кучайди. Хусусан, 16 октябрь куни “Озодлик”нинг телеграм каналига журналистларга ўлим ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...