• Фото: Wikimedia.org
Асосий мавзулар
25 january 2021

Америкаликларга эътибор бор, хонободликларга йўқми?

AҚШ президенти Дональд Трамп лавозимидан кетишидан аввал Ўзбекистондаги Қарши шаҳри яқинида жойлашган Хонобод ҳарбий базасида хизмат қилган ҳарбийларга тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш имкониятини тақдим этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, AҚШ Мудофаа вазирлиги 2001 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистонда хизмат ўтаган 10 мингга яқин ҳарбий хизматчининг соғлиғига заҳарли моддалар таъсирини ўрганиши лозим. Шунингдек, ҳарбийлар компенсация олиш ва давлат томонидан даволаниш харажатларини қоплатиш ҳуқуқига эга бўлади.

AҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан махфийликдан чиқарилган ҳужжатларга кўра, Ўзбекистонда хизмат қилган аскарларнинг деярли барчаси асбест, авиаёқилғидан чиққан асабни фалажловчи газлар ва ҳатто “кимёвий қуролларни зарарсизлантириш, ракета омборларидаги портлашлар, шунингдек, ташландиқ авиаёқилғи омборлари” сабаб тупроққа тушган кучсизлантирилган урандан заҳарланган бўлиши мумкин, дейилади сенаторлар Ричард Блументал ва Тэмми Болдуин баёнотида.

АҚШнинг Ўзбекистондаги ҳарбий хизматчилари заҳарланиши бўйича илк текширув 2001 йилда ўтказилган эди. Ўшанда базанинг эски омборларида асабни фалажловчи газ ва авиация ёқилғисига ўхшаш қорамтир, шилимшиқ модда топилган эди. Ўзбекистон вакиллари ушбу кимёвий моддаларнинг мавжудлигини илгари базада совет кимёвий қуроллари омбори бўлгани билан изоҳлаган.

Аммо ўша вақтда AҚШ Мудофаа вазирлиги бу ҳолат бўйича ҳеч қандай чора кўрмаганди. Чунки таҳлил натижалари заҳарли моддалар даражаси у қадар юқори эмаслигини кўрсатганди.

AҚШнинг Фахрийлар ишлари департаменти веб-сайтида собиқ аскарлардаги саратон касаллигининг Хонобод базаси ҳудудида заҳарланиш билан боғлиқлигини исботловчи маълумотлар етарли эмаслиги ҳақида хабар мавжуд.

Фахрийларнинг тиббий тарихини мустақил ўрганиш натижалари кўрсатдики, Хонободдаги ҳарбий базада хизмат қилган собиқ ҳарбийларнинг 14 фоизида турли саратон касалликлари бор. Бундан ташқари, яна 20 фоиз ҳарбийнинг соғлиғида бошқа жиддий муаммолар мавжуд.

Эҳтимолий заҳарланиш / нурланишнинг маҳаллий аҳоли соғлиғига таъсирини ким ўрганади? Умуман, мамлакатда радиация даражаси ва саратон билан касалланиш ўртасидаги боғлиқлик бўйича тадқиқотлар қилинадими?

eltuz.com

Тағин ўқинг
1 october 2021
Азиз ва мукаррам, ҳар бири дуру жавоҳирлар каби қадрлиларим. Мабодо хафа бўлиб, ғам-ғуссага ботган, ишингиз юришмаган бўлса, бошлаган ишингиздан ...
15 october 2021
13 октябрда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан очиқ судда Ўзбекистон ...
15 january 2020
Қашқадарё вилояти Косон шаҳри ички ишлар ходимлари томонидан шафқатсиз калтакланган Рустам Ҳамроев икки йилдан буён адолат изламоқда. Тошкентлик ҳуқуқ ...
30 january 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...