Асосий мавзулар
15 october 2021

Юлдуз Усмонова судга келмади

13 октябрда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан очиқ судда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова иши кўриб чиқилиши керак  эди. Шу куни жавобгар томони келмагани учун суд 22 октябрга қолдирилди. 

Шоир Йўлчи Рўзиев суддан икки шеърини қўшиқ қилиб куйлаган Юлдуз Усмоновадан қалам ҳақини ундириб беришни сўраган. 

“Хаста бўлма” шеърим 2016 йил апрелда ёзилган, – дейди шоир Йўлчи Рўзиев. – Қўшиқчининг маъмури билан бир даврада бўлиб қолдик ва унга ўнтача шеъримни Юлдуз Усмоновага етказиши учун топширдим. 

Шу шеърим 2018 йил январь ойида Юлдуз Усмонова томонидан қўшиқ қилинган. Шунда ҳам маъмурлар концертдан сўнг қалам ҳақи берилади, Юлдуз Усмонованинг ўзи айтди, деганди. 

Аммо ваъда ваъдалигича қолиб кетди. Қўшиқ оммалашиб кетгандан сўнг мен ҳам орқага чекинмадим. Хонанда гаплашиб олишга чақирди. Сўнг орада турли сабабларга кўра маъмурлари ўзгарганини, қўшиқ унга кўп даромад келтирганини айтди. 

Мени рози қилишини айтди. Қалам ҳақи эвазига китобимни чоп этиш таклифини берди. Мен рози бўлдим. Ҳисоб ишларини турмуш ўртоғи ва продюсери Мансур Агалиев амалга оширади, деди. Аммо бу ваъда ҳам бажарилмади. 

Бу орада “Севги изҳори” шеъримни ҳам қўшиқ қилди. Иккаласига ҳам ҳақ тўламади. Вакиллари билан Интеллектуал мулк агентлиги аралашуви билан ҳам иш бир томонга ечилмади”.

“Элтуз” мухбири санъаткорнинг маъмурларидан бири билан боғланди. Маъмур мухбирга хонанда айнан суд кунидан хабари йўқлиги, аммо Йўлчи Рўзиевнинг ижтимоий тармоқлардаги норозиликларига дуч келганини айтган.

Мирзо Улуғбек суди мулозимининг “Элтуз”га айтишича, “ Йўлчи Рўзиев аризасига мувофиқ иш ўрганилди ва томонларга суд куни ҳақида хабар берилган. Йўлчи Рўзиев суд билан доим алоқада бўлиб турибди. Жавобгар Юлдуз Усмоновага эса телефонограмма орқали суд куни, жойи ҳақида маълумот берилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 march 2020
Ўтган йил охирроғида Москвага йўлим тушди. Чумчуқтепада, университетга яқин Мосфильм кўчасида турдим. Эйр бин бин қилиб. Йўлларда аку билан ...
12 april 2019
Бугунги кунда Ўзбекистонда бир-бирига потенциал душман бўлган ва бир-бирини шантаж қилишга тайëр 33 миллион одам бор дегим келади. Ўзини ...
2 february 2024
– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
31 january 2018
Стокгольм марказида террор ҳужуми уюштирганликда айбланаётган 39 ёшли Раҳмат Оқиловга швед прокурори умрбод қамоқ жазоси берилишини сўради. Бу ҳақда ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...