Асосий мавзулар
25 april 2023

Сурхондарёда самосуд қилинган аёл видеоси тарқалгани ортидан жиноят иши қўзғатилди

Элтуз каналига етиб келган видеода икки нафар ҳижобли қиз 1 миллион сӯм қарзи бӯлган бошқа бир қизнинг устидаги кийимини йиртиб ташлашгани. Сӯнгра унинг қоши ва қошини  устара билан қиртишлашгани акс этган. 

Сурхондарё вилоят ИИБ бир гуруҳ аёллар қарзини бермагани учун аёлни дўппослаб, қош ва сочларини кесиб, кийимларини йиртиб ташлашгани айтилаётган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борган ва чора кўрган.

Маълум бўлишича, холат 2022 йилнинг ноябр ойи охирларида, Денов тумани «Боғишамол» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 

Сариосиё туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Д.С. Денов туманида яшовчилар 2003 йилда туғилган Р.Г. ва Х.Н. исмли аёллар ўрталарида аввалдан мавжуд бўлган низолари юзасидан, ўзаро жанжаллашиб, Д.С.ни маҳалла ҳудудида уриб тан жароҳати етказган.

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан 23 апрел куни жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Денов туманида яшовчи аёл Г.Р. ўзига илгаридан таниш бўлган, шу туманда яшовчи Н.Х. исмли аёл ва З.Ю. исмли эркак бир гуруҳга бирлашиб, ўзига илгаридан таниш бўлган аёл С.Д.ни З.Ю. бошқарувидаги Nexia да Денов тумани «Боғишамол» МФЙ ҳудудига олиб келиб, гўёки 1 миллион сўм қарзи борлигини важ қилиб, С.Д.ни уриб-дўппослаган.

Бундан ташқари, ўзлари билан олиб келган қайчи билан сочларини кесиб, устара билан қошларини қириб, эгнида бўлган кийимларини ечиб яланғочлаб, ўзларининг бу ҳаракатларини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган.

«Мазкур ҳолат юзасидан 23 апрел куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Р. ва Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б,в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган», дейилади хабарда.

@eltuz

Тағин ўқинг
24 january 2019
Марказий банк Наврўз арафасида юз минг сўмлик банкнотларни муомалага киритиши ҳақида билдириб, бундан қулайликлар яратиш, пулларни ташиш харажатларини камайтириш, ...
23 may 2018
Президент Мирзиëев 22 май куни Тошкентда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан ёпиқ эшиклар ортида гаплашди. Бир соатдан ортиқ ...
17 july 2024
Америка Қўшма Штатларининг Иллиноис штати, Нейпервил шаҳрида яшовчи асли ўзбекистонлик 55 ёшли Зоҳир Қудратов ўзининг собиқ турмуш ўртоғи Раҳимахон ...
29 december 2016
Кечаëтган 2016 йил Ўзбекистон тарихига 27 йил умр сурган мустабид Каримовдан қутулиш йили бўлиб кирди. Лекин воқеалар занжирига қарасак, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...