Асосий мавзулар
21 may 2023

Хива мусиқа мактаби юз ёшда

Мактабнинг ташкилотчилари тўғрисида маълумот: Мулла Бекжон Рахмон ўғли 1887-йилда Хивада маърифатли оилада таваллуд топди. Унинг отаси Раҳмонберган маҳрам Хива хонлигида бош вазир лавозимида ишлаган ислоҳотчи давлат арбоби Исломхўжанинг иш юритувчиси бўлган.

Мулла Бекжон 1913-1918 йилларда диний ва дунёвий билимлар бўйича Истамбул семинариясида таҳсил олди. 

1920-йилда Хива хонлиги тугатилгач Хоразм халқ шўролар республикаси ташкил этилиб, 22 апрелда бўлиб ўтган Хоразм халқ республикасининг I Қурултойида Мулла Бекжон илк бора халқ маорифи нозири қилиб сайланади. Ўз навбатида у маданият нозири сифатида ҳам фаолият юргизади. 

Абдурауф Фитратнинг Бухоро амирлиги тузуми ва ҳаёти танқид остига олинган “Бегижон” (1916) пеъсаси айнан Бекжон Раҳмон ўғлига бағишланган экан. Аммо, бу асар бизгача етиб келмаган. 

Мулла Бекжон 1929 йилда Пантуркист деган тамға билан Чекистлар томонидан отиб ўлдирилган

Чокар тахаллуси билан ғазаллар битган шоир, бастакор, хаттот, мусиқашунос, атоқли созанда, устоз мураббий Мухаммад Юсуф Девонзода 1889 йилда Хива шаҳри яқинидаги Шайхлар қишлоғида созанда ва хаттот Мухаммад Ёқуб Харрот оиласида дунёга келди. pastedGraphic.png

 “Танбур чертиш ва Хоразм мақомларининг чолғу йўлларини Комил Хоразмийнинг катта ўғли Муҳаммад Расул Мирзабошидан, ашула йўлларини машҳур гўянда Муҳаммад Ёқуб Фозачидан, ғижжак ва самтур (чанг) чалишни мусиқа устаси Қаландар Дўнмасдан, дуторни Муҳаммад Шариф Қамбардан, гармонни Қурбон созчидан ўргандим. Чолғу асбобларини ясаш ва таъмирлаш ҳамда йўнувчилик ҳунарларини ҳам биламан” деб ёзади у ўз таржимаи ҳолида.  

   1920 йили Хоразм Халқ Шўролар Жумҳуриятининг давлат тузилишида фаол қатнашади. Маориф нозирлигининг котиби сифатида туманларда маориф органларини ташкил қилишда бош-қош бўлади. 1923 йилда Хивада очилган мусиқа мактабига Мулла Бекжон билан биргаликда асос солади ва айни шу мактаб учун “Хоразм мусиқий тарихчаси” китобини ёзишади. (Лекин бу китоб 1925 йили мактаб тугатилгандан кейин Москвада нашр қилинади). 

pastedGraphic_1.png

Расмнинг чап тарафида торли чолғуларда ўқийдиган, ўнг тарафида пуфлама чолғуларда ўқийдиган ва пастда доира, ғижжак ва танбур созида ўқийдиган талабалар. Ўртада Матёқуб Харрот Девон бобо.

Ўша даврда М.Харратов ёзувларида бу мактаб мусиқа техникуми деб юритилган. 1923 Мулла Бекчон қамоққа олингандан кейин Матюсуф Харратов Маориф нозири қилиб сайланади. Унинг отаси Матёқуб Харрот Девон Мактаб (техникум) директори сифатида фаолият юргизади. “Хоразм тарбур чизиғи” ёзувларидан яхши хабардор бўлган Матёқуб Девон танбурчи ўқувчиларга ўша нота ёзуви бўйича сабоқ беради.  Мухаммадрахимхон-Феруз даврида Россиядан  Хивага келган 84-казак полки духовой оркестри созандалари ота-бола   Николай ва Евгений Николаевлар пуфлама ва торли чолғуларда, Евгений Николаевнинг рафиқаси  Татяна  Николаева фортепиано чолғусида мактабда машғулотлар олиб борадилар. Мактабнинг дастлабки ўқувчилари Шариф Солаев, Давлат Каракасадов, Рахмон Оллаберганов, Шариф Рамазанов, Зариф Латипов ва бошқалар илғор ўқувчилардан бўлган. 

1924 йили Хоразм халқ республикаси тугатилиб, Ўзбекистон ССР ташкил қилингандан кейин мусиқа мактаби ҳам 1925 йили ўз фаолиятини тўхтатган. 

Матюсуф Харратов ҳам ўша пайтда республика пойтахти бўлган Самарқанд шаҳридаги Мусиқа ва Хореография институтига ўқитувчи сифатида ишга чақирилган. Унинг шогирдларидан Шариф Рамазанов, Шариф Солаев ва Рахмон Оллабергановлар ҳам устози билан биргаликда Самарқандда ўқишларини давом эттирганлар.

Ҳозирги кунда ўзининг 100 йиллик юбилейини нишонлаётган Хива болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоасини чин қалбдан табриклаймиз!

қубов

Тағин ўқинг
18 november 2019
Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугунги ўзбек жамиятининг пул қутуртирган энг типик вакилидир. Қутурган махлуқ ҳатто ўз хўжайинини ҳам ...
2 february 2021
“Элтуз” қисқа ҳажвий анимацион фильмлар туркумини давом эттиради. Навбатдаги фильм ёзувчи Раҳимжон Раҳмат матни асосида тайёрланди. Муаллиф Қўқоннинг Каппонбозорида ...
23 november 2018
Урганч тумани фуқаролик ишлари бўйича суди журналист Бобожоновларнинг даъвоси бўйича 23 ноябрга белгиланган суд мажлисини номаълум муддатга қолдирди. Бобожоновларнинг ...
19 october 2015
Қудрат Бобожон, Eltuz.com Пахтада урушдагидек одамлар ўлимига кўникишган. Шунинг учун 2 октябр куни ўзини пахта даласидаги дарахтга осган лицей ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...