Асосий мавзулар
7 january 2024

Туркияда ўзбек талончи ва фирибгарлари қўлга олинди

Ўзбек ватандошларининг Туркияда қамоққа олинганига оид расмий билги:

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил бошидан уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.

Булар ичида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. ҳам бўлиб, у “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида Туркиянинг Чанақала вилояти ҳудудида қўлга олинган.

Ҳозирда ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бош Консулхона жиноятчиларга жазо муқаррар эканлигини, фуқароларимиздан эса қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраб қолади.  Босқинчи ва фирибгарлар қамоқда.

Элтуз ўзбекистондаги жиноят оламига оид хабарларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк қолдиринг.

Тағин ўқинг
19 january 2023
Элтузга ҳажвия ëзиб беришим керак. Илхом париси кемаяпти. Совуқ бўлгани учун қамотлари тўнгиб қолган бўлса керак. Иссиқ гуппини устидан ...
4 december 2025
Немис нашри Der Spiegel Володимир Зеленский душанба куни Европа Иттифоқи раҳбарлари билан ўтказган ёпиқ телефон суҳбати мазмунини эълон қилди. ...
18 may 2017
Ўзбек матбуоти президент Мирзиёевнинг товуқ ва тухум сиёсатини улуғлашда давом этмоқда. Ҳусусан «Миллий тикланиш» газетаси (17.05) Тошлоқдаги деҳқон хўжалиги ...
18 april 2024
Бир пайтлар ОБОНчилар Ўзбекистонга борган чет эл ташкилотлари вакилларига ҳужум қиларди. Саëд деган кўкалдошнинг халқаро ташкилот раҳбри Стив Свердловга ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...