Асосий мавзулар
11 august 2025

Ўзбекистонлик босқинчи аскарлар итдек хор бўлди

Иштихонлик ака-ука Донаевлар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилиб Украинага бостириб борди. Уруш саргузашт эмас, жанг майдонидаги диги-диги ўйинлару, бош қаҳрамоннинг тирик қолиши фақат киноларда бўладиган сафсата.

Ака-ука Донаевлар окопда бир йил ўтириб осонгина пул ишлаймиз деган хом-ҳаёл билан Тула шаҳрида ҳарбий тайёрловдан ўтишди. Луганскдаги жанглардан бирида ака ҳам, ука ҳам оғир жароҳатланди.

Украин қонига қўлини ботирган Донаев Нодирбек Холжигитович мина осколкасидан жароҳатланди – бош, бўйин, ўпка ва белда чуқур жароҳатлар олган.

“Уч кун жанг майдонида қолиб кетдим. Ҳеч ким бизни олиб кетмади, сув ва озиқ-овқат йўқ эди. Акамнинг ўлигини жетонидан танидим, граната портлашидан кейин фақат суяклари қолган эди. Ўзи таниб бўлмас аҳволда эди. Акам ўлганини билгач ўзим судралиб ҳарбий госпиталга етиб бордим. Тик юролмасдим, фақат ерда судралиб ҳаракатландим” – деди Донаев суд кўрсатмасида.

Оғир жароҳатлар сабаб Донаев Нодирга таътил берилди. Шу таътилда 3 миллион рубл тўлов олган босқинчи аскар бу қилган иши жиноят эканини тушуниб қолди: “Уч болам бор. Оиламнинг ёлғиз боқувчисиман. Ўйлаб қарасам, бегона давлат армиясига қўшилиб урушиш жиноят экан” – деди у. Нега бу ҳақида айнан пул олганидан кейин ўйлаб қолгани ҳақида эса изоҳ бермади.

Каттақўрғон туман суди Россия-Ўзбекистон урушида қатнашган Ўзбекистон фуқаросининг озодлигини 3 йилга чеклади. Гарчи бу муддат оммавий қотиллик иштирокчиси учун берилган энг кам жазодир.

Элтуз ўн йилдан ортиқ давом этаётган Россия Украина уруши ва унда ўзбекларнинг иштирокига оид холатларни ёритишда давом этади.

Тағин ўқинг
1 june 2023
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими Шавкат Умурзоқов билан бирга пойтахт маркази – ...
25 july 2024
Статистика бўйича  Ўзбекистонда бугун ҳар 9 миллион фуқарога 1 кутубхона мавжуд. Ўзбек ўқимайди. Қашшоқман – кўнгилга китоб сиғмайди, дейди, ...
29 november 2025
Ўзбекистон – эътиқод эркинлиги кафолатланган давлат. Қонунларда шундай ёзилган. Aммо амалдачи? Мактабларда, коллеж ва университетларда ҳижобда ўқиш мумкин эмас. ...
12 march 2024
Андижон вилояти Олтинкўл тумани   9-мактаб ёнидаги бинода 12 март куни соат эрталабки ўнга яқин ёнғин ходисаси содир бўлди. Расмий ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...