Асосий мавзулар
11 october 2025

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногирон болалар ризқини талон-торож қилмоқда

«Тошкент шаҳридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига қарашли барча махсус мактабгача таълим муассасалари ва мактаб интернатларида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларга 2025 йил январ-декабрь ойларига озиқ-овқат учун давлат томонидан ажратилаётган бюджет маблағлари агентлик ходимлари томонидан мажбурий тартибда ўз танишлари номига 22.01.2025 йилда очилган ИНН 311855077 ”FRESH SUPPLY”МЧЖга шартнома қилдириб ишлаб келинмокда. 

Агарда ушбу МЧЖ билан шартнома тузмаса МТМ ва интернат раҳбарларини ишдан олиш буйича дўқ-пўписа қилинди. МЧЖ томонидан таъминланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз бўлишига қарамасдан истеъмолга топширилмоқда. 

Масалан, нон маҳсулотлари қотган, МЧЖ билан ташкилот ўртасида шартнома 1-тоифали маҳаллий мол гўшти етказиб беришга шарнома қилинишига қарамай, бошка давлатлардан келтирилган музлатилган мол гўшти етказиб бериляпти. 

Ташкилотларда олиб борилаётган музлатилга мол гўштининг ветенария хулосаси мавжуд эмас. Бу дегани 1-тоифали маҳаллий мол гўшти билан бошқа давлатлардан келтирилган музлатилган гўшт ўртасида нархи бўйича катта фарқи бор. 

Агарда бу камчиликлар агентликка айтилса, “индамай олаверинг”, дейишади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож (ногирон) болаларга давлатимиз, Президетимиз томонидан озиқ-овқати учун ажратилган маблағларни агентлик ходимлари талон-торож қилишяпти.»

Тағин ўқинг
12 december 2017
12 декабр куни таниқли мустақил журналист, 45 ёшли Сид Янишев Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч пункти ходимлари томонидан ҳибсга олинди. ...
15 september 2016
Дунёнинг қатор оммавий ахборот воситалари, хусусан, ўзбек тилли мустақил нашрлар Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев «Конституцияга зид равишда ўзининг ...
10 november 2015
Акмал Набиев Eltuz.com Қиш мавсуми яқинлашгани сабаб кейинги пайтларда ўзбеклар муҳокама қилаётган асосий мавзулардан бири уйни иситиш, қандай қилиб ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...