Асосий мавзулар
31 october 2025

Тошкентлик келинни эри ва қайнонаси самосуд қилиб дўппослади

Элтузга етиб келган видеода аёлниннг эри ва қайнонаси томонидан таҳқирланиб, калтаклангани акс этган. Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида олинган видеони жўнатган шахснинг айтишича келин эри ва қайнона томонидан самосуд қилинган.

Видеони Элтузга жўнатган шахснинг ёзишича, келин қайнанасига «Ўғлинг менга алкогол ичирмоқчи бўлди. Боланг билан яҳшамайман» деган. Шундан кейин уни қайнонаси дўппослаб ташлаган.

Жисмоний зўравонлик ва таҳқирлашлар келиннинг беш кунлигидаёқ бошланган ва баъзан уч соатлаб давом этган. Шунингдек унинг билдиришича, дастлаб келиннинг калтакланишига келинга берилган тўяна пули сабаб бўлган ва куёв бола бу пулни олиб қўйган. 

Қиз яқинларини чақириб бу ҳақда айтганида эса, куёв «қўлимни учини ҳам теккизмаганман қизингизга» деган. Қиз «бу бола билан яшамайман ортиқ» деганида эса ота онаси «Яшайсан! Шарманда бўлиб қайтиб келма уйимизга!» дейишган.

Шундан кейин ҳам жанжал тўхтамади, 15 кунлик келин устидан қулфлаб қўйишди. Келин деразадан ёрдам сўраб одамларни чақирди. Бироқ ҳеч ким эътибор бермади.

«Уч соат давом этган калтак ва таҳқирлашдан сўнг келин қочаётиб  подъезд зинасидан йиқилди ва 102 чақиришга муваффақ бўлди. 

«Шундан сўнг ҳам Зиё маҳалласининг Фарҳод исмли лоқайд участковойи ишни ёпди» дейди воқеа гувоҳи.

Очиқ маълумотларга кўра Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликларнинг 60 фоиздан ортиғи яқин қариндошлар томонидан амалга оширилади, ва (2021 йилги маълумотларга кўра) салкам 5920 та ҳолатда зўрлик ишлатувчи шахслар ўз эрлари бўлиб чиққан.

ОАВ ва экспертларнинг фикрига кўра, Ўзбекистонда жамият зўравонликка нисбатан жуда толерант. Воқеада кўрсатилганидек, келин деразадан ёрдам сўраганда ҳеч ким эътибор бермаган. Участковой ишни ёпиб юборди. Куёвнинг криминал ўтмиши билан ҳам ҳеч кимнинг иши бўлмади. Дунёда ўзбек келинидек қийматсиз одам йўқ.

Тағин ўқинг
18 january 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
3 june 2021
Effect.uz ахлоқ-одоб қоидаларига зид хатти-ҳаракатларга йўл қўйган, аммо унинг муаммоларга дучор бўлиши сабаби бу билан боғлиқ эмас, дея ёзади ...
14 september 2020
Коронавирус хабарлари бериб бориладиган телеграм каналида 11 сентбярь соат 17:00 да бундай хабар берилди: Республикада сўнгги соатларда 233 кишида ...
7 july 2019
«Озодлик оҳанглари» аудиокитоби ўзбек модерн шеъриятининг асосчиси Рауф Парфи шеърлари билан очилади. «Элтуз» нашри бу китобдан ўрин олган шеърларни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...