Асосий мавзулар
5 november 2025

Германия канцлери: «Сурияда уруш тугади. Қочқинлар ватанига қайтарилиши керак!»

Deutsche Welle нашрининг ёзишича, ФРГ канцлери Фридрих Мерц «суриялик қочқинлар энди ватанларига қайтарилиши керак, чунки уруш тугади» дея баёнот берган.

«Энди сурияликларга Германияда бошпана бериш учун асос йўқ, шунинг учун биз депортацияни бошлашимиз мумкин», — деди Мерц Шлезвиг-Гольштейн Бош вазир Даниэль Гюнтер билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида.

ФРГ Канцлери сурияликларнинг аксарияти ўз мамлакатларига ихтиёрий равишда қайтиб, унинг тикланишига ёрдам беришига умид қилмоқда. Бироқ суриялик қочқинлар ўзларининг вайрон бўлган юртларига қайтишни астойдил исташаётганлари ҳам йўқ.

Айни фикрни яқинда Дамашққа ташрифи чоғида Германия Ташқи ишлар вазири ҳам билдирган: «Германияда яшовчи суриялик қочқинлар яқин келажакда ватанига қайтишлари даргумон».

Тағин ўқинг
14 august 2025
«Эски ТошМИ» Тошкент Давлат Тиббиёт Университетида талабаларни мажбурий равишда Россиянинг Нижний Новгород шаҳрига – ҳарбий ҳолат эълон қилинган ҳудудга ...
3 september 2025
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги август ойида Россияда ўзбекистонлик экани айтилган такси ҳайдовчиси билан боғлиқ ҳолат ортидан Россия ТИВга нота ...
22 april 2020
Жорий йилнинг март ойида Женева кўли соҳилида жойлашган муҳташам Вильсон саройида (Wilson Palais) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинди. У ерда БМТ Инсон ҳуқуқлари ...
17 november 2025
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...