Document UZ
15 january 2026

Бурсада жиянини гаровга олиб, опасини пичоқлаган ўзбек қўлга олинди

Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П. полиция амалиёти чоғида қўлга олинди. Тўрт соат давом этган кўндириш ишларидан сўнг у таслим бўлди.

Туркиянинг Бурса шаҳрида 5 кун аввал жиянини гаровга олиб, опасини пичоқ билан яралаган ҳолда қочиб кетган Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П. (26) бугун оиласининг уйига келган пайтида полиция томонидан ўтказилган амалиёт натижасида қўлга олинди. Полицияни кўргач, эшикни қулфлаб олган ва балконда қўлида пичоқ билан ўзига зарар етказган гумонланувчи, ходимлар томонидан кўндирилиб, қўлга олинди.

31 декабрь куни қамоқхонадан рухсат билан чиққан Ўзбекистон фуқароси Меҳрали П., бир кундан сўнг опаси Н.П. (32)нинг Йилдирим тумани Акчағлаян маҳалласи, 1-инчи Ўзлюже кўчасидаги уйига борган. Н.П. укасининг гиёҳванд модда истеъмол қилаётганидан шубҳаланиб, уни онасининг уйига юборишни истаган. 

Опасига жаҳли чиққан Меҳрали П. ошхонадан нон пичоғини олиб, жияни Б.Г. (3)ни гаровга олган. Укасига аралашмоқчи бўлган Н.П. қўлидан яраланган. Опасининг жароҳат олганини кўрган Меҳрали П. жиянини қўйиб юбориб, қочиб кетган. Шифохонага борган Н.П. даволанишдан сўнг укасидан шикоят қилган. Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот органлари Меҳрали П.ни қўлга олиш бўйича иш бошлаган.

4 СОАТДАН КЕЙИН ТАСЛИМ БЎЛДИ

 Меҳрали П. айнан шу кўчада яшовчи оиласининг уйига боргани ҳақида маълумот олган ходимлар соат 12:00 атрофида манзилга етиб борган. Полицияни қаршисида кўрган Меҳрали П. квартира эшигини қулфлаб, таслим бўлишдан бош тортган. Пичоқ олиб балконга чиққан гумонланувчи ўзига зарар етказа бошлаган. Шундан сўнг манзилга ўт ўчирувчилар, тиббиёт ходимлари ва Махсус ҳаракатлар полицияси чақирилган. Тахминан 4 соат давом этган кўндириш ишларидан сўнг Меҳрали П. ҳаракатларини тўхтатиб, полиция назорати остида тиббиёт ходимларига топширилган.

Ҳодиса бўйича тергов давом этмоқда.

Тағин ўқинг
8 august 2024
Совет даврида КГБ ходимлари бир мунча саводли бўларди. Милтиқдан отиш, турникка осилиш, ўнгача санаш ва камида битта чет тилни ...
6 january 2025
Марҳамат туманидаги “Шомат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Ш. ўз уйидаги ётоқхона қисмида қўлбола иситиш печини ёқишга уриниб, гугурт чаққан ...
26 may 2018
“Ҳайт!” дегандан ҳадаҳалаб югургилаш керак эмас. Олдин у ёқ-бу ёққа қараб олиш ҳам керак. Ҳаммамиз эйфория ҳолатидамиз. Сармастлик тарқайди, ...
10 january 2020
2020 йил 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани судида коллеж ўқувчилари Мақсуд Қосимов ва Азизбек ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...