Кундалик
26 september 2015

Ҳуқуқ ҳимоячилари рейддан соғ-омон қайтишди

Бундан илгари Элтуз Инсон ҳуқуқлари Альянси етакчиси Елена Урлаева билан мустақил журналист Малоҳат Эшонқулованинг Гулистон шаҳрида икки нафар ички ишлар ходимлари томонидан ички ишлар бошқармасига олиб кетишгани ҳақида билдирган эди.

Маълум бўлишича, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидаги махсус хизмат ходими уларнинг қаерга отланганига аниқлик киритиш учун мажбурий меҳнатни бартараф этишга оид шиорларни очиқ ҳолда кўрсатиб туриб суратга олган. Ҳуқуқ ҳимоячилари қаршилик кўрсатишмаган.

Уларнинг сафардан мақсади телефонда ички ишларга маълум қилинганидан сўнг сафар давом этган. Пахта теримига оид мажбурий меҳнатга оид олиб бораётган мониторинг давомида, мазкур вилоятда нафақат ўқитувчи-ю шифокорлар, ҳатто ҳарбий хизматчилар – аскарлар ҳам оммавий тарзда пахта йиғим-теримига жалб қилингани аниқланган.

Тошкент ва Олий ўқув юрти талабалари, коллеж ўқувчилари, халқ таълими тизими ходимлари, боғча тарбиячилари, ўқитувчилар далада пахта тераётгани маълум бўлди.

Теримга чиққан Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш муассасалари, хусусан вилоят суд тиббий экспертизаси болалар шифохонаси врачлари, ётоқ Сайхунобод туманидаги Касб-ҳунар коллежи биносидан ётоқ сифатида фойдаланишаётганига гувоҳ бўлишган. Шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш тизимига қарашли шифохона врачларининг аксарияти Сойхунободнинг Тожик қишлоқ каби қишлоқ аҳолисининг уйларидан ўрин эгаллашган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари пахта теримида юрган врачлар, ўқитувчиларга Пахта йиғим-теримига оммавий сафарбарлик мажбурий меҳнат ҳисобланишини уқтиришган.

www.Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 september 2019
Менинг узоқ йиллар аввал ёзган бир шеърим бор эди. Унда Шарқнинг шоири гул бутоғига боғлаб қўйилган девга қиёсланарди. Бу ...
2 july 2025
Филаделфия, АҚШ – АҚШ прокуратураси маълум қилишича, икки ўзбек – 30 ёшли Бекзод Рахматов (Охаë штатида яшайди) ва 31 ...
27 december 2025
1979 йил 27 декабрь куни содир бўлган воқеалар нафақат Афғонистон, балки Марказий Осиё ва бутун дунё геосиёсатини ўзгартириб юборган. ...
12 may 2017
12 май куни Тошкентда атоқли ўзбек шоири Турсунбой Адашбоев юрак ҳуружидан вафот этди. Турсунбой Адашбоев 1939 йил 1 январида Ўш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...