Дайжест
26 march 2016

Тутни кесганга жазо бор, чинорни кесгангачи?

«Диёнат» газетаси табиатга оқилона муносабатда бўлиш мавзуидаги мақоласида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган балиқларга қирон келтирганларнинг жинояти фош этилгани тўғрисида мақола эълон қилди.

Унда, шунингдек, Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманилик фермер рухсатсиз равишда 87 туп тут дарахтини кесгани учун маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳам хабар қилинган.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда дарахтларга, айниқса, чинорга кенг кўламда қирон келтирилаётгани ҳақида эркин матбуот жуда кўп бонг урмоқда. Лекин бу юзадан бирор шахс жазога тортилгани ҳақида ҳеч гап йўқ.

Қолаверса, аслида қиш мавсумида нафақат тут, балки мевали дарахтлар ҳам жуда кўп миқдорда кесилади. Бунинг асосий сабаби эса жойларда табиий газ билан таъминлашдаги узилишлардир. Лекин бу ҳақда мақолада ҳеч гап айтилмаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 april 2018
«Чегара билмас мухбирлар» (RSF) ташкилоти 25 апрель куни эълон қилган 2018 йилги матбуот эркинлиги индексида Ўзбекистон ўтган йилги 169-ўриндан ...
8 february 2016
Элсевар ўзининг янги ҳажвий суратини Тошкентнинг «қизил чироқ»ларига бағишлайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
7 february 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 42-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) СЎЗБОШИ ЎРНИДА Соф ...
10 march 2023
Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди.  Вячеслав Охунов рассом, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...