Кундалик
20 february 2016

Арамаиснинг хотинини махалладан бадарға қилишмоқчи

Куни кеча 7 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган жиззахлик фермер Арамаис Авакяннинг турмуш ўртоғи Ширин Турсиновани яшаб турган махалласидан кўчиришмоқчи.

Бу хабарни Eltuz.comга етказган «Дилором» махалласи яшовчиларидан бирининг айтишича, йиғилишда Пахтакор тумани хокимлиги қошидаги «Махалла» жамғармаси раиси Карим Тотлибоев қатнашган. Арамаис Авакяннинг ўз жиноятига лойиқ жазо олгани хақида гапирган жамғарма раиси «Ватанга ва президентга хиёнат қилган бундай жиноятчининг оиласини хам махалладан кўчириш кераклигини» мухокамага қўйган.

Йиғилишда қатнашган «Дилором» махалласида яшовчи манбаага кўра, Карим Тотлибоев, Ширин Турсинованинг жиноятларини бирма бир санаб ўтган.

«Карим Тотлибоев, Ширин Ватанимиз ютуқларини камситиш мақсадида хурматли хокимимиз Ғофур Қаршибоевга тухмат қилди, хорижий журналистлар орқали иғво тарқатди, бундай одам махаллада қолиши керак эмас, деган гапни қилди. Йиғилганлар индамай ўтиришди. Хокимни тарафдорлари бир иккитаси бу гапларни маъқуллаб турди» деди махалладаги манбаа Eltuz.com билан сухбатда.

Сталин давридаги қатағонларни эслатувчи бу йиғилишда Ширин Турсинованинг ўзи қатнашмаган. У Ховос шахридаги қамоқхонага турмуш ўртоғи билан учрашувга кетган эди. Ширин йиғилиш хақида, Жиззах шаҳрига қайтиб келгачгина хабар топган ва ўша захоти туман хокимлигига қараб йўл олган.

«Жиззахга етиб келмасдан туриб, бўлиб ўтган йиғилиш хақида хабар топдим, ва икки боламни олиб Пахтакор туман хокимлигига келдим. Ўша мени махалладан кўчиришни истаган Карим билан юзма юз кўришмоқчиман. Хоким Ғофур Қаршибоев билан хам учрашаман. Қайси қонунга асосан мени кўчиришмоқчи, шуни ўзларидан сўрайман. Йиғилиш баённомасини ҳам оламан улардан. Мен хокимга тухмат қилмаганман! Ҳоким ва эрим ўртасида хўжалик бўйича конфликт бўлган ва уни хозиргина Арамаисни ўзи хам бизга айтди. Бу ерда тухмат йўқ» деди Ширин Турсинова Eltuz.comга.

Элтуз воқеалар ривожини кузатиб боради.

Улуғбек Ашур,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 december 2025
Комилжон исмли тожик болани ўлдирган Тимофей 9 синфда ўқир ва 14 ёшда эди. У ўлдиришни режалаган қурбонини айнан миллий ...
2 august 2025
Таниқли ўзбек рассоми Раҳим Аҳмедов тирик бўлганида 100 ёшга кирган бўлар эди. Раҳим ака нафақат ижоди балки турли қарашдаги ...
18 november 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
17 september 2016
Шавкат Мирзиёев муваққат президентликка тайинланиши ортидан криминал доиралар тағин ҳокимиятга қайтиб кела бошлашди. Ҳукуматдаги бир қанча мулозимлар ишдан бўшатилди, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...