Мултимедиа
30 november 2015

Вячеслав Оҳуновнинг «Юлдузлар Ҳиёбони»

Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг «Юлдузлар ҳиёбони» инсталляцияси Kuhlhaus кўргазмалар павильонининг марказий жойини эгалламоқда.

Гулнора Каримова, Башар Асад, Доналд Трамп, Дарига Назарбоева, Владимир Путин ва ва бошқа замонамизнинг таниқли қаҳрамонлари Оҳуновнинг Шуҳрат ҳиёбонидан муносиб жой олишган.

Ҳолливуд ҳиёбонидан фарқли, бу персонажлар дунёга ҳеч бир ижобий нарса беришмаган, бироқ коррупция, зўровонлик, масъулиятсизлик ва популизм ривожига ҳисса қўшишган.

Ижоди билан мамлакат ифтихор қилишга арзийдиган ўзбек рассомининг ўзи Берлиндаги кўргазма очилишига кела олгани йўқ. Бир неча йил аввал унга чиқиш визаси беришни рад қилишган.

Чиқишига тақиқ сабаби эса, ҳукуматни танқид қилишдан тап тортмайдиган Вячеслав Оҳуновнинг фуқаролик позициясидир.

Бу билан у, атрофидаги воқеаларни сезмасликка уринувчи, кўримсиз ўзбек рассомлари массасидан ажралиб туради.

«Балаган» кўргазмаси ўзлари яшаётган мамлакатни хис қилувчи рассомларнинг долзарб мавзулардаги асарларини тамсил қилади. Гарчи Вячеслав Охунов чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани билан, унинг асарлари, рассомни жазолаётган ҳукуматни шарманда қилароқ, бутун дунё бўйлаб намойиш этилади.

Умида Ниязова

Берлин, 2015 йил 30 ноябрь
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 september 2021
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 33-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Ёзувчи Темур Пўлатнинг ...
5 may 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманилик марҳум фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари вилоят ва туман прокуратураларига ишончсизлик билдирмоқда.  Марҳумнинг қабри биринчи марта ...
14 march 2020
Рассом Кирпи
26 august 2019
Узоқ йиллар давомида режим пахтақўярлари томонидан оғзи кўпириб мақтанилган “тараққиётнинг ўзбек модели нотўғри бўлгани” мамлакатнинг энг юқори доиралари томонидан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...