Мултимедиа
4 december 2016

Кетмонов ўзига овоз берди

4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди.

rasm2063
Салим Абдувалиев Мирзиёевни «Мой президент» демоқда

«Адолат» партиясининг вакили Наримон Умаров ҳам ўзига овоз берганини билдирди.

Фақат Миллий Тикланиш партиясининг номзоди бу саволни очиқ қолдирди.

Сайловда Бош вазир номзоди учун курашаётган ЎзЛиДЕП партияси фаолларидан ташқари, унга муқобил номзодни илгари сурган бошқа партия вакиллари ҳам Шавкат Мирзиёев номзоди тарғиботи билан шуғулланишгани маълум бўлди.

 

«Миллий тикланиш» партиясининг фаолларидан бири шоира Саломат Вафо ҳам Шавкат Мирзиеевга овоз берганини ошкора қилди.

Ижтимоий тармоқда сайлов куни хитга айланган видеотасвирлар пайдо бўлди. Бунда бир гурух аёллар, жўшқин бир қўшиқ мотивига рақсга тушишади. Бу видео қаерда ва қачон олингани бизга маълум эмас, бироқ байрам қилаётган аёллар рақси фонида куйлаётган ўзбек хонандаси қўшиғи сатрлари жуда таъсирли.

rasm2064
«Миллий Тикланиш» партиясидан Саломат Вафо ҳам УзЛиДеп партияси номзоди Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди

Очилар экан тош, ёрилар экан бош
Ёлғиз ҳиёнатнинг дастидан
Ёлғони бўлиб фош, кўзимдан оқар ёш
Ёлғиз ҳиёнатнинг дастидан
Фақат уни сайлаб, ҳаммадан авайлаб
Жуда-жуда қаттиқ адашдим
Оқарди сочим, ёрилди бошим
Жуда-жуда қаттиқ адаш-ди-им!

Ижтимоий тармоқда шунингдек, халқ орасида криминал авторитет сифатида танилган Ўзбекистон Миллий спорт кураши федерацияси президенти  Салим Абдувалиевнинг Шавкат Мирзиёев акси туширилган футболка кийган расмлари пайдо бўлди.

Сайлов участкалари яқинида Шавкат Мирзиёев расми ва унинг тагида қора ҳарфлар билан «Мой президент» деган ёзув ёзилган оқ футболкалар сотилган.

Участкаларда, сайловчиларга шунингдек гул ва конституция тарқатилгани ҳам Шавкат Мирзиёевнинг қай йўл билан ҳукумат тепасига келганини эсга солади.

Эслатиб ўтамиз, халқаро тамойилларга кўра, мамлакатда эркин матбуот ва реал сиёсий мухолифат бўлган тақдирдагина сайловлар эркин ва адолатли ўтган ҳисобланади…

Видеонинг Youtube каналидаги линки: https://youtu.be/TcTiAIeuS9I
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 january 2023
Бир вақтлар жуда шиддатли бўлган дарёнинг қуйи қисми бўйлаб саёҳат қилар экан, муайян экологик ҳалокатнинг олдини олиш қанчалик мушкул ...
12 november 2025
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, дунёда тинч сиёсий фаолияти учун энг кўп қамоқда ўтирган ...
24 november 2016
2016 йилнинг 11 ноябрида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячисининг аёли у билан турмада учрашди. Сафар олдидан биз Озода Ёқубовадан унинг маҳкумликдаги ...
29 october 2018
«Америка овози» радиосининг Истанбул шаҳрида ҳибсга олиниб судланган, Малик Мансур тахаллуси остида ишлайдиган 49 ёшли мухбири Абдумалик Бобоев 29 ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...