UzPoster
2 january 2026

Россияга ФСБ ходимларининг ўзбек фуқаросини ўлдириши юзасидан нота юборилди

Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқаросининг ОМОН томонидан калтакланиши оқибатида ўлгани юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги расмий нотани тақдим қилди.

Ҳолат Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги томонидан назоратга олинган. Бош консулхона марҳумнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик ва амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Фуқаронинг жасадини Ватанга қайтариш ишлари олиб борилмоқда. 

Манбаларга кўра, воқеа 12 декабрда Хабаровскда содир бўлган. Кучишлатар тузилмалар вакиллари кафелардан бирини сабабсиз бостириб кириб, у ердаги ўзбекистонликларни аёвсиз калтаклаган.

Натижада икки фуқаро бошидан жиддий жароҳат олиб комага тушган, уларнинг қўл-оёқлари синдирилган. Комага тушганлардан бири бир неча кундан кейин вафот этган. Яна бир ўзбекистонлик ҳозирда шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда.

Тағин ўқинг
12 october 2018
Женеванинг Lombard Odier банки сейфларидан топилган ва Гулнора Каримовага тегишли экани айтилаётган қимматбаҳо заргарлик буюмларининг қиймати 38 миллион франкка ...
18 april 2020
Аврангзеб (тож безаги) дея тарихга кирган Абул Музаффар Муҳиддин Муҳаммад Оламгир (1618—1707) Ҳиндистонда Буюк мўғуллар империяси дея аталган давлатнинг ...
12 february 2019
Бугун Тошкент метрополитенидан фойдаланаётган юз минглаб ватандошларимиз яна шу саволга жавобни билишга ҳақли. Лекин метрополитен раҳбарлари нега бир неча ...
18 february 2019
Тиллар ўртасидаги чегаралар аниқ эмас. Қўйингки, ҳатто “тил” тушунчаси ўта баҳсли. Ким тилга аниқ таъриф бера олади? Унинг аниқ ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...