UzPoster
7 november 2025

Ўзбекистон тавқи лаънат тамғасидан қутилди

Супургини тикка қилиб қўйилса, бало-қазо келади деган ирим бор. Шу боис уни ëтқизиб қўйиш лозим. Энг камида учи қийшаймайди.

Каримов даврида Ўзбекистон тавқи лаънат осиладиган «ëмон ният оғочи» эди. Шундай тавқи лаънатлардан бири ҳануз осилиб бу мамлакат билан тўлақонли олди-соттию, борди-келдига ҳалақит қилмоқда.

Бу Ўзбекистонга жорий қилинган  Жексон-Вэник тамғаси.

Жексон-Вэник тузатиши — 1974 йилда АҚШнинг Савдо тўғрисидаги қонунига киритилган қўшимча бўлиб, у эмиграцияга (яъни мамлакатдан кўчиб чиқишга) тўсиқ қўювчи ёки инсон ҳуқуқларини бузувчи давлатлар билан савдо муносабатларини чеклашни назарда тутади.

Ҳужжат бу чорани таклиф этган конгрессменларГенри Жексон ва Чарльз Вэник шарафига шундай номланган.

АҚШ Сенатининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси Жеймс Риш ушбу ҳафта АҚШ Конгрессига Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистонга нисбатан ЖексонВэник тузатишини бекор қилишини маълум қилди.

Шундай бўлсин. Ўзбекистонни яхши дейлик ва у яхшилансин. Урса эти, сўкса бети қотиб кетади.

Тағин ўқинг
31 may 2019
Президент Шавкат Мирзиëев Андижонга борганида телевизорда уни нуқул аëллар ўраб олгани кўринди. «Беш болам бор, уй беринг» деган ҳам, ...
17 january 2026
1955 йил 17 январь куни эрталаб АҚШнинг Коннектикут штати қирғоқларида тарихий воқеа юз берди. Дунёдаги илк атом сувости кемаси ...
30 may 2019
Кристиан Ласслет Коррупциялашгани билан танилган Ўзбекистон давлати ўзини ислоҳ қилишга уринаётган бир пайтда янги суриштирувлар давлат ва хусусий сектор ...
11 june 2021
Мана, азизлар, ҳафта айланиб сиз билан яна юзма-юзман. Бормисиз, омонмисиз? Ëз қандай соз десам, ўзимни ҳам, сизни ҳам алдаган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...