UzPoster
30 november 2025

Янгиариқ ҳокимлигида «Қабул-шоу»

Янгиариқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати навбатдаги “фуқаролар қабули”ни катта тадбир сифатида тарғиб қилди. Хабарга кўра, ҳоким З. Матназаров, прокурор О. Эшчонов ва солиқ бошлиғи О. Абдуллаев “фуқаролар муаммоларини ҳал этиш” мақсадида жонбозлик кўрсатганлар.

Аммо Элтузга келган суратлар бу “қабул”нинг ҳақиқий комедия эканини очиқ фош қилди.

Суратларда “фуқаролар қабули”да ўтирганлар аҳоли эмас, балки маҳалла раислари дейди янгиариқлик Элтуз манбаси. Улар орасида ҳаттоки Адлия бўлими ходими ҳам бор. Манба суратдаги адлиячига стрелка қўйиб, “мана, фуқаролардан бири”, деб ҳазил қилди.

Элтузга маълумот юборган манба вазиятни шундай изоҳлади:

“Иккита йиғилишни биттага уриштириб, “қабул” деб тарғиб қилишга нима ҳожат? Шоунинг даражаси ҳаддан ҳам паст бўлиб кетяпти.”

Матбуот хизмати эса ҳар доимгидек сенарий бўйича ишлади: “Мурожаатлар кўриб чиқилди, масъулларга топшириқ берилди, айрим масалалар шу ернинг ўзида ҳал этилди…” Қолганини эса “назоратга олиб қўйдик” деган классик жумла билан ёпиб қўйишди.

Аммо реал воқеликда “қабул” деб кўрсатилган тадбир — оддий йиғилиш. Фақат бу сафар зални аҳоли билан тўлдиришнинг иложи бўлмаган ёки ҳокимият халқ билан учрашишни истамайди. Лекин кадрларнинг фош бўлиб қолиши натижасида “қабул”нинг қопқоғи очилиб, ичидан оддий бюрократик атала чиқди.

Янгиариқ тумани матбуот хизмати эса яна бир бор ўз “маҳорат”ини намоён қилди. Ахир, шундай фош бўладиган расмларни ўзиёқ сайтга қўйиш учун ҳам маълум даражада истеъдод керак.

Тағин ўқинг
9 october 2019
Тарихга Горбачёв ҳуррияти дея кирган 1985 йилдан 1991 йилгача бўлган даврда ўзбек журналистикасида кўтарилиш пайдо бўлгани кузатилди. Ошкоралик, демократия ...
15 may 2016
«Панама ҳужжатлари» дея ном олган маълумотларда ўз маблағларини ҳориждаги офшорларга яширган 100 дан ошиқ ўзбекистонликларнинг ҳам исм фамилиялари, манзилларигача ...
18 may 2017
Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди. Дам тор, дам ...
25 november 2025
1993 йилнинг охири ва 1994 йилнинг бахорида кўп воқеалар бўлиб ўтди. Ўғуз Салим Бойжоннинг таклифи билан, унга маслаxатчи бўлиб, ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...