UzPoster
15 january 2026

Бухоро нефт заводи ишчилари босим ва адолатсизликдан шикоят қилмоқда

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида меҳнат қилаётган оддий ишчи-ходимлар Ўзбекистон нефт-газ соҳаси раҳбариятига мурожаат билан чиқди. Уларнинг таъкидлашича, заводда ишчилар мунтазам равишда босим остида ишлашга мажбур бўлмоқда.

Мурожаатда айтилишича, завод раҳбарияти томонидан тез-тез ўтказилаётган асоссиз текширувлар ишчиларнинг моддий аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда. Арзимаган маош эвазига кун кечираётган ишчиларнинг сўзларига кўра, бундай текширувлар айрим ҳолларда маошдан ушлаб қолиш ёки бошқа турдаги жазоларга сабаб бўлаяпти.

Ишчилар раҳбарият ва қуйи бўғин ходимлари ўртасидаги катта маош фарқига ҳам эътибор қаратган. Улар келтирган рақамларга кўра, айрим раҳбарлар ойига 20–25 миллион сўм маош олаётган бир пайтда, заводдаги қора меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар 4–5 миллион сўм атрофида ойлик билан чекланиб қолмоқда.

Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилган ишчилар турли босимларга учрамоқда. Шу боис улар соҳадаги масъул раҳбарлардан ишчилар маошини ошириш, асоссиз босим ва текширувларга барҳам бериш бўйича амалий ёрдам сўраб қолган.

Тағин ўқинг
9 september 2019
Ўзбекистоннинг энг машҳур меҳмонхонаси анча арзон нархда сотувга қўйилганига бир неча ой бўлганига қарамай, шу пайтгача унинг харидори топилаётгани ...
12 november 2025
Андижонда теримчи аёллар бир ойдан буён пахта пулини ололмаяпти. Кластернинг фермерлардан миллиардлаб қарзи борлиги айтилмоқда. «Дарё» нашрининг маълум қилишича, ...
9 september 2016
Мустақил матбуотда ва ижтимоий тармоқда Каримовнинг ножоиз жойга дафн этилгани, зудлик билан мақбара қуриш учун 120 тача мозор бузилгани ...
10 may 2023
Қизиғи шундаки қизил армия вориси бўлган Россияда уруш қатнашчиларга охирги ëдгорлик 1967 йили ўрнатилган. Яқин орада бирор тийин сарфланмади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...