Дайжест
25 april 2016

11 йилдан кейин милицияга ўзи келган қотил

Маълум бўлишича, 19 ёшида жинояти учун қамалиб, 3 йилдан сўнг амнистия асосида озодликка чиққан янгийўллик фуқаро узоқ вақт бир жойда ишламайди, ичкиликка рўжу қўяди. Бир сафар маст ҳолда дуч келган уйнинг эшигини уриб, исиниш илинжида бўлади. Бир уйдан қари кампир чиқиб, унинг мастлигини кўради ва эшигини ёпиб олмоқчи бўлади. Жиноятчи эса уни уриб, ичкарига кирмоқчи бўлганида кампир қўшнининг уйига қочишга эришади.

Энди қўшниникида давом этган жанжал вақтида жиноятчи кампирни ва қўшни аёлни пичоқлаб ўлдиради. Қўшни аёлнинг 14 яшар қизига эса тажовуз қилади. Унинг икки норасида укасини эса мурдаларнинг ёнига ётқизиб, устига кўрпаларнинг пахтасини сочади ва ёқиб юборади.

Бу билан тинчимаган қотил ўсмир қизни судраб уйдан чиқади ва йўл-йўлакай яна бир уйнинг эшигини бузиб, егулик олиб чиқади. Уйнинг эгаси келиб қолганида эса бечора қизча унга ёрдам сўраб мурожаат ҳам эта олмайди.

Қотил қизча билан бир чиқиндихонага боради ва ўша ерда ухлаб қолади. Бундан фойдаланган қизча бу ердан қочиб, егулик ўғирланган уй эгасининг олдига келади. У эгаси қўшниси билан чиқиндихонага келганда қотил ухлаб ётганини кўради ва милицияга хабар беради. Милиция етиб келганда эса қотил аллақачон кетиб улгурганди.

Шундан кейин қотил 11 йил давомида дарбадар юради. Турли жойларда ишлайди, ҳатто уйланиб, бир фарзандлик ҳам бўлади. 11 йилдан кейин отасини кўргани келади ва йиллар аввал бўлиб ўтган воқеани айтиб беради. Отаси эса уни милицияга топширади. Суд уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилади.

Эътиборлиси шундаки, бу ваҳшийликни содир этган қотилни милиция шунча йил давомида тутмаган, агар отаси олиб келмаганида тутмасди ҳам эҳтимол. Ҳолбуки, қотиллик гувоҳлари жуда кўп бўлган.

Қолаверса, бу ваҳшийлик учун жавобгарликни милиция бошқа бир бегуноҳнинг зиммасига юклаб, ишни ёпти-ёпти қилгани учун жиноятчи шунча вақт озодликда юрган эмасмикин, деган хавотир ҳам келади кўнгилга.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 november 2016
Айрим сиёсий партияларнинг нашрлари сиёсий ҳушёрликнинг ёрқин намунасини намоён этди. «Адолат» партиясининг шу номдаги газетаси (4.11) илк саҳифасини сайловчиларни ...
16 november 2016
Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини кўриб чиқиб уни айбли деб топди ...
16 november 2018
Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кўп ўтмай, мамлакат Украинадан дори-дармон импортини тўхтатди. Украин нашрлари сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари ...
19 october 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга асосланган. Каримов режими мухолифи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...