Дайжест
6 october 2016

Маддоҳликка дўнган ёдномалар

Сўнгги вақтларда маҳаллий нашрларда Ўзбекистоннинг марҳум президенти хотирасига машҳур кишиларнинг ёдномаларини чиқариш анъанаси кузатилмоқда.

«Қишлоқ ҳаёти» газетаси (04.10) бу анъанани давом эттириб, «Халқ орзу-истаклари билан майдонга чиққан йўлбошчи» сарлавҳали мақола эълон қилди.

Мақола совет даврининг сўнгги кунларидан ёзғириш билан бошланади. Ўша вақтларда «…қуруқ ваъдалар жонига теккан одамлар маҳаллий ҳокимиятга ҳам, марказий ҳокимият идораларига ҳам ишонмай қўйган эди», дейилади газетада.

«Пахта яккаҳокимлиги мисли кўрилмаган даражага етгани боис, одамларга томорқа ерлари берилмас, уларнинг қўшимча даромади деярли йўқ эди», дея давом эттирилади.

Албатта, ёдномада Ислом Каримов мамлакат раҳбарлигига келгандан кейин «Ўзбекистонда туб ислоҳотлар амалга оширилгани», «мустақиллик йилларида халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиққани» такрор-такрор айтилмаса, у тўлақонли бўлмасди.

Лекин унда бугун ҳам қуруқ ваъдалар халқнинг жонига тегиб кетгани, на маҳаллий, на марказий ҳокимиятга ишонч йўқлиги негадир тилга олинмаган.

Совет даврида, ҳатто унинг охирги йилларида ҳали туғилмаган болаларига ҳам томорқа олиш унчалик қийин бўлмагани, аксинча ҳозир томорқа олиш энг катта муаммолардан бирига айлангани ҳақида айтиш ёддан чиққан.

Балки мақола муаллифлари «ўлганнинг орқасидан ёмон сўзларни айтиб бўлмайди», деган ақидага амал қилиб, марҳум президентнинг 27 йиллик ҳукмронлиги халқ бошига анча кулфатлар ҳам келтирганини эсламагандир?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 november 2021
15 ноябрь куни 76 ёшли Рустам Иноятов ҳукуматдаги лавозимидан бўшатилди. МХХнинг (ҳозирги ДХХ) собиқ раиси Иноятов Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ...
11 november 2025
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда спорт олимпиадаларига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда.  Аммо бир муҳим савол очиқ қолмоқда: нега давлат маблағлари асосан ...
17 february 2021
Cурхондарёлик тадбиркор Ҳ.Олимов 17 февраль куни президент Мирзиёевга видеомурожаат йўллади. Мурожаатида у Музработ тумани ҳокими Эркин Олимов уни йўқ ...
17 january 2026
1955 йил 17 январь куни эрталаб АҚШнинг Коннектикут штати қирғоқларида тарихий воқеа юз берди. Дунёдаги илк атом сувости кемаси ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...