Дайжест
6 october 2016

Маддоҳликка дўнган ёдномалар

Сўнгги вақтларда маҳаллий нашрларда Ўзбекистоннинг марҳум президенти хотирасига машҳур кишиларнинг ёдномаларини чиқариш анъанаси кузатилмоқда.

«Қишлоқ ҳаёти» газетаси (04.10) бу анъанани давом эттириб, «Халқ орзу-истаклари билан майдонга чиққан йўлбошчи» сарлавҳали мақола эълон қилди.

Мақола совет даврининг сўнгги кунларидан ёзғириш билан бошланади. Ўша вақтларда «…қуруқ ваъдалар жонига теккан одамлар маҳаллий ҳокимиятга ҳам, марказий ҳокимият идораларига ҳам ишонмай қўйган эди», дейилади газетада.

«Пахта яккаҳокимлиги мисли кўрилмаган даражага етгани боис, одамларга томорқа ерлари берилмас, уларнинг қўшимча даромади деярли йўқ эди», дея давом эттирилади.

Албатта, ёдномада Ислом Каримов мамлакат раҳбарлигига келгандан кейин «Ўзбекистонда туб ислоҳотлар амалга оширилгани», «мустақиллик йилларида халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиққани» такрор-такрор айтилмаса, у тўлақонли бўлмасди.

Лекин унда бугун ҳам қуруқ ваъдалар халқнинг жонига тегиб кетгани, на маҳаллий, на марказий ҳокимиятга ишонч йўқлиги негадир тилга олинмаган.

Совет даврида, ҳатто унинг охирги йилларида ҳали туғилмаган болаларига ҳам томорқа олиш унчалик қийин бўлмагани, аксинча ҳозир томорқа олиш энг катта муаммолардан бирига айлангани ҳақида айтиш ёддан чиққан.

Балки мақола муаллифлари «ўлганнинг орқасидан ёмон сўзларни айтиб бўлмайди», деган ақидага амал қилиб, марҳум президентнинг 27 йиллик ҳукмронлиги халқ бошига анча кулфатлар ҳам келтирганини эсламагандир?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 january 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури тўғрисида битим имзолади. Бу ...
15 october 2019
Элтуз нашри «Ёзарнинг саси» рукнида ўзбекистонлик таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева фикрларини эътиборингизга тақдим этади: «Горбачёвнинг ошкоралик сиёсати барчамизнинг кўзимизни ...
22 december 2025
«Келажакни башорат қилишнинг энг яхши йўли — уни яратишдир»
10 january 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com 6 январ куни Жиззах шаҳридаги “Умид А” фермер хўжалиги рахбари Алижон Камолов ўзини аввалига милиция ходими ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...