Дайжест
6 october 2016

Маддоҳликка дўнган ёдномалар

Сўнгги вақтларда маҳаллий нашрларда Ўзбекистоннинг марҳум президенти хотирасига машҳур кишиларнинг ёдномаларини чиқариш анъанаси кузатилмоқда.

«Қишлоқ ҳаёти» газетаси (04.10) бу анъанани давом эттириб, «Халқ орзу-истаклари билан майдонга чиққан йўлбошчи» сарлавҳали мақола эълон қилди.

Мақола совет даврининг сўнгги кунларидан ёзғириш билан бошланади. Ўша вақтларда «…қуруқ ваъдалар жонига теккан одамлар маҳаллий ҳокимиятга ҳам, марказий ҳокимият идораларига ҳам ишонмай қўйган эди», дейилади газетада.

«Пахта яккаҳокимлиги мисли кўрилмаган даражага етгани боис, одамларга томорқа ерлари берилмас, уларнинг қўшимча даромади деярли йўқ эди», дея давом эттирилади.

Албатта, ёдномада Ислом Каримов мамлакат раҳбарлигига келгандан кейин «Ўзбекистонда туб ислоҳотлар амалга оширилгани», «мустақиллик йилларида халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиққани» такрор-такрор айтилмаса, у тўлақонли бўлмасди.

Лекин унда бугун ҳам қуруқ ваъдалар халқнинг жонига тегиб кетгани, на маҳаллий, на марказий ҳокимиятга ишонч йўқлиги негадир тилга олинмаган.

Совет даврида, ҳатто унинг охирги йилларида ҳали туғилмаган болаларига ҳам томорқа олиш унчалик қийин бўлмагани, аксинча ҳозир томорқа олиш энг катта муаммолардан бирига айлангани ҳақида айтиш ёддан чиққан.

Балки мақола муаллифлари «ўлганнинг орқасидан ёмон сўзларни айтиб бўлмайди», деган ақидага амал қилиб, марҳум президентнинг 27 йиллик ҳукмронлиги халқ бошига анча кулфатлар ҳам келтирганини эсламагандир?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 september 2019
Мустақиллик байрами нишонланган 1 сентябрь кечаси, Тошкент расмийларига кўра, шаҳар кўчаларига ўрнатилган байроқлардан 2000 тадан ортиғи ўғирланган. Етказилган зарар ...
10 may 2019
Рассом Туз
6 june 2018
Мажбурий меҳнат мониторинги бўйича 4 июнь куни Навоий вилоятларига борган журналист Малоҳат Эшонқулова участка нозири капитан Одил Қурбонов томонидан ...
18 september 2025
Дилдора Ҳакимова иши Ўзбекистон судлов тизимидаги шафқатсизлик ва тизимли нуқсонларни очиб бериб, миллий қонунлар ва халқаро инсон ҳуқуқлари мажбуриятларига ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...