UzPoster
3 november 2024

Устозидан ўзган шогирд

АҚШдаги сайловлар арафасида Трамп ҳақидаги «Шогирд» (The Apprentice) бадиий фильми намойиш этилди.

Фильмда ёш бизнесмен Жей Трамп Манхеттенда уйма уй юриб ижарачилардан кира ҳақи ундиради. Баъзан қашшоқ Нью Йоркликлар уни сўкиб ҳайдаб, бир пақир мағзава билан сийлашади.

Унинг мижозлари орасида кино юлдузлари, сиёсатчилар ва энг хавфли жиноятчилар бор.

Трамп машҳур адвокат ва шантажчи Рой Кон кўмагида бутун Нью-Йоркни назорат қилишни режалайди.

Фильм қаҳрамони тилидан «Одамлар иккига бўлинади, заифлар ва уларни ўлдирувчилар» деган фикр айтилади.

Унинг соҳибжамол Иванко билан никоҳ шартномасига асосланган турмуш ва бошқа пасткашликлари акс этади…

Устози Рой тартибсиз гомосексуал жинсий алоқалари оқибатида СПИДга чалиниб ўлади.

Трамп эса АҚШнинг энг йирик шаҳарлари бўйлаб осмонўпар «Trump» минораларини қуришга киришади.

Эрон режиссери Аббос Алининг бу фильми дунё бўйлаб салкам 10$ миллион даромад қозонди.

Тағин ўқинг
9 april 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Cамарқанд, Хоразм, Тошкент ва Сурхондарё ...
25 may 2023
Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университети бировнинг лойиҳасини ўзлаштириб давлатдан 2 миллиард сўм  ундирмоқчи бўлганми? «Адабиëт университети надур?» Рассом ...
22 october 2018
Москвада Каримов ҳайкали очилган 18 октябрь куни ўзбек мигрантларидан бири ҳайкал олдида таъзим қилиб, унинг пойини ўпди. Абсурд ҳолат ...
30 august 2024
Босқинчига ëрдам берган юртдошларингизни таниб олинг РТ: Мана ҳафта зувв этиб айланиб, яна сиз билан юзма юзман. МС: Овонг ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...