Дайжест
16 december 2025

Қўқонлик Иқбол табиб судга берилди

Халқ орасида апрс сифатида танилган Иқбол Солиев судга берилди. Бу ҳақда 16 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Унинг апрслик фаолияти ўрганилганда 2020 йил августида солиқ органларидан «Халқ табобати» фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассотциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабрида тугагани маълум бўлган.

Унга нисбатан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига юборилган. Суд томонидан 2025 йил 10 январь куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси (халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан 7,5 миллион сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлгани инобатга олиниб, ИИО ходимлари томонидан расмий огоҳлантирилган.

Бироқ Иқбол Солиев такроран ўз фаолиятини давом эттириб, видеороликларни ижтимоий тармоқларга жойлаб келгани аниқланиб, 27 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИБ томонидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59-5-моддаси 3-қисми (ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши) билан ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда тегишли тартибда суд органига юборилди.

Халқ табобати тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда (8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаровдан муносабат кутамиз.

Тағин ўқинг
10 march 2023
Германиядаги YUZUK ташкилоти таниқли ўзбек рассоми  Вячеслав Охуновни немис жамоатчилиги ва Германиядаги ўзбек дипломатларига тақдим қилди.  Вячеслав Охунов рассом, ...
29 april 2019
Ўзбекистондаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси Искандар Халилов хизмат машинаси сифатида миниб юрган «Малибу-2» автомобили тармоқларда баҳс уйғотди. “Вақф” ...
5 april 2016
«Ўзбекэнерго» гапни «мамлакат энергетика хавфсизлиги, экспорт мажбуриятлари ва электр энергиясига тобора ортиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун «Ўзбекэнерго» тизимидаги электр ...
28 july 2017
Ўзбекистон Бош прокуратураси марҳум президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова жиноятига оид тафсилотларини очиқлади. Бунга кўра, у 5 йилга қамалган, иккинчи ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...