UzPoster
18 december 2025

Финляндияда осиёликлар устидан ҳазил сиёсий жанжалга айланди

«Мисс Финляндия» танлови ғолиби Сара Жафце ноябрь ойи охирида кўзларини қисиб тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

«Мен хитойликлар билан тушлик қилишга кетяпман», — деб ёзди у сурати остига.

Ирқий жанжалнинг бошланиши учун шунинг ўзи етарли бўлди. Бунга муносабат тезкор жавоблар янгради. Натижада у ирқчиликда айблади ва «Мисс Финляндия» унвонидан маҳрум қилинди. Аммо бу ҳали холва эди.

Ҳукмрон коалиция таркибига кирувчи ўнг қанот «Ҳақиқий финлар» партияси сиёсатчилари жазо жуда қаттиқ бўлганини айтиб чиқишди ва қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида ўзлари ҳам худди шундай тарзда кўзларини қисган суратларни эълон қилишди.

Шундан сўнг, Бош вазир оммавий равишда, жумладан, Финляндиянинг Токиодаги элчихонаси аккаунти орқали ҳам узр сўрашга мажбур бўлди.

Жанжал ҳамон тинмаяпти ва ҳозирда Хельсинкида ҳукмрон коалиция парчаланиб кетишидан жиддий хавотир билдирилмоқда.

Тағин ўқинг
18 august 2020
Карантин пайтида одамларга қулайлик яратилмаяпти, деб ёзмоқда Фарғона вилоятидаги мухлисимиз. Унинг айтишича, банкдан қарз олган. Карантин пайтида аҳолини қўллаб-қувватлаш ...
20 february 2024
Минглаб ўзбекларни арабистонда сарсон қилиб қолдириб кетган «Уммат учун» фирмаси дохил 42 ширкат устидан очилган жиноят иши доирасида ўнлаб ...
24 november 2023
Тошкентда ўтган ҳафта бўлиб ўтган профессионал бокс кечаси тадбиркор-мафиози Ғофир Раҳимовга халқ назаридан четда қолмаганини кўрсатиш учун яхшина бир фурсат ...
26 january 2024
Май ичсанг, оқилу доно билан ич, Ёки бир гул юзли зебо билан ич. Оз-оз ич, гоҳ-гоҳ ич, ё яширин ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...