Сас
20 april 2017

Анвар Назир: «Кирилга қайтмаймиз, қозоқларни қўллаб қувватлаймиз!»

Ўзбекистонлик таҳлилчи Анвар Назирнинг Элтуз мухбирига билдиришича, яқинда Тошкентда ҳокимият даражасида ўтган комиссия йиғилишида кирилга қайтмаслик, лотин алифбосини сақлаб қолишга расмий қарор берилган.

«Мен фурсатдан фойдаланиб сизга янгиликни айтмоқчиман, лотин алифбоси сақлаб қолинадиган бўлди. Каримов ўлганидан сўнг бир гуруҳ ашаддий кирил имлоси тарафдорлари лотинга ўтиш жараёнини тўхтатишга бел боғлашган эди. Бу масала узил-кесил ҳал бўлди, лотин алифбоси ислоҳ қилинади ва камчиликлари тўлдирилиб Ўзбекистон бу имлога тўлиқ ўтади», деди Анвар Назир.

У ўз интервьюсида, ҳокимият доираларида, шунингдек интернетдаги форумлар ва тармоқларда, Каримов ўлганидан кейин, лотин имлоси мухолифлари бирдан бош кўтариб қолишганини айтади.

Лотин алифбосига Ўзбекистон бундан 25 йил бурун ўта бошлаганига қарамай, жараён чўзилиб, ички қаршиликларга кўп дуч келгани, фақат яқинда бўлиб ўтган ҳукумат комиссияси бунга узил-кесил нуқта қўйганини айтади у Элтуз мухбирига берган интервьюсида.

«Бу янгилик ҳақида ҳали ҳеч қаерда билдирилмаган, лекин эртами кеч бу расман маълум қилинади» деди у.

Унинг фикрича, Марказий осиёдаги туркий халқларни шарқий славян тилларига мансуб кирил имлосига ўтказиш зўровонлик билан амалга оширилган ва бу халқларни бири биридан ажратишга хизмат қилган.

«Ҳозир комиссия томонидан ўзбек лотин алифбосига киритиладиган ўзгаришлар юзасидан таклифларни ишлаб чиқишган. Қозоғистоннинг ҳам шу алифбога ўтиши айни муддао бўлди, бу туркий давлатлар ўртасидаги интеграцияни кучайтиради», деди таҳлилчи Анвар Назир Элтуз мухбирига берган интервьюсида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 june 2020
Гоҳида сизни гар ўртаса алам, Қора бўлиб кетса бу ёруғ олам, Кўзларда айланса адашган бир нам, Одамлар бор кўнгилга ...
27 june 2023
Қабристонда яшаётган оила, свет, газ муаммоси ва ойлиги тўлиқ берилмаган ишчилар. Элтуз порталига келган навбатдаги бешта мактубни ўқиймиз улар ...
2 march 2021
Рассом Элсевар
25 november 2017
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 20 ноябрь куни таълим тизими ходимлари билан ўтказган мажлисида ўқитувчиларга «ойлик беришнинг янги шарти»ни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...