Сас
17 august 2017

«Ўз халқини қирди бир хоин…»

Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би Би Си радиоси мухбири бўлиб ишлаган. Ҳозирда Швециянинг Ҳелсинборг шаҳрида яшайди.

Қонли Андижон

Қонга ботди бугун Андижон,
Ҳақ излаган халқим қирилди.
Кўчаларда гирдоб бўлди қон,
Инсон ўлиб, руҳлар тирилди.

Қонга ботди бугун Андижон,
Чангалини ёзди Азроил.
Ёш гўдаклар таслим қилди жон,
Ўз халқини қирди бир хоин.

Қонга ботди бугун Андижон,
Жонни олди Ислом деган зот.
Мурдаларга тўлди бу майдон,
Тополмади одамлар нажот.

Қонга ботди бугун Андижон,
Мард йигитлар жон қилди фидо,
Ёш бола-ю, қизу ёш-жувон…
Ҳаммасига гувоҳдир Ҳудо.

Қонга ботди бугун Андижон,
Ажал қувди минглаб одамни.
Отангман, деб қутурган ҳайвон,
Тингламади ҳеч бир нолани.

Қонга ботди бугун Андижон,
Ўлим бугун қилди тантана.
Ҳақиқатдан кетди бор мадор,
Устун келди хиёнат яна.

Қонга ботди бугун Андижон.
«Халқ отаси» фарзандин қирди.
Халқим юрагингда уйғонсин исён,
Дунё сенинг кулфатинг билди.

Қонга ботди бугун Андижон.
Қасос тайин қотиллар учун.
Қалбда гулхан ловуллар ҳар он,
Ҳақни қўллаш – бу менинг бурчим.

Матлуба Азаматова
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 september 2020
Гарчи Ўзбекистон исломий ҳаракатининг (ЎИҲ) ўзи энди халқаро жиҳоднинг мураккаб майдонида муҳим иштирокчи бўла олмаса-да, унинг бутунлай йўқ бўлиб ...
29 november 2016
Жаҳон агентлиги, гўёки ҳорижликлар Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларга қойил қолишаётгандай шубҳали усулларни қўлламоқда. Яқиндагина Ўзбекистондаги президент сайлови ҳақида жаҳоннинг нуфузли ...
15 may 2023
«Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 15 май сонидан лавҳа «Ислом Каримов ‘Озодлик’ радиоси ва ‘Америка овози’ вакиллари билан учрашди» ...
20 august 2018
Тошкентга келган Тожикистон президенти Имомали Раҳмонни 17 август куни аэропортда президент Мирзиёев қучоқ очиб қаршилади. Имомали Раҳмон худди Брежнев ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...