Сас
18 august 2017

«Кечирмас кеч кечикканларни…»

Абдувоҳид Ҳайит – 1967 йилда Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида туғилган.Тошкент Давлат Университетининг журналистика факультетини битирган. Ҳозир Канадада яшайди.

Кеч

Вакт кеч бўлди, кўзларингни юм,
Торт кўзингга дарпардаларни.
Чумчуқчалар ухладилар жим,
Уйқу олди даррандаларни.

Бўсағамга кириб келди кеч,
Қаро либос кийди далалар.
Кандай келди, қайдан келди кеч,
Сезишмасдан қолди болалар.

Юлдуз боқар узоқ-узоқдан,
Хорғин турар бекатлар, уйлар.
Бунда қўшиқ интиҳо ҳақда,
Бунда куйлар ҳижронни куйлар.

Куюқлашиб бормоқда кеча,
Йўлакларда тун фарроши – қийр.
Кечикканлар бунда бир неча,
Адашганлар зулматга асир.

Адашмоққа маҳкум этар кеч,
Кеч суймас ҳеч кечикканларни.
Кечикмасдан келар доим кеч,
Кечирмас кеч кечикканларни.

Кеч дафъатан келмоқда босиб,
Митти уйда жон сақлар зиё.
Мен кафтимни кўксимга босиб,
Кеч ишига турдим маҳлиё.

Кеч дилимни этди кишанбанд,
Вужудимни айлади печ-печ.
Теграмда тун, илгимда каманд,
Вақт кеч бўлди, энди бари кеч.

Абдувоҳид Ҳайит
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 june 2016
15 июндан 25 июнгача, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистондан Ўзбекистонга одамлар, юклар ва транспорт воситаларининг ўтиши тўхтатилади. Ўш вилоятининг ...
8 october 2018
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби ва унинг маъмурияти раҳбари ўринбосари Комил Алламжоновнинг кутилмаганда лавозимидан озод қилиниши ортидан бу шахс тўғрисида ...
18 april 2024
Стокгольм шаҳрида Швециянинг “Solidariska byggare” (Қурувчилар бирдамлиги) касаба уюшмаси ўзбек меҳнат муҳожирлари учун доимий учрашувлар ташкил қилмоқда. Бу учрашувлардан ...
28 june 2016
Ўзбекистондаги матбуот ва расмий статистика ҳар йили Ўзбекистонда никох ҳолатлари кўпаяётгани ва ажралишлар сони камайиб бораётгани ҳақида ёзади. Балки ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...