ART-DURBIN
15 september 2017

Тошкентдаги кўргазмада диссидент рассом Шуҳрат Бобожон тақдим этилди

15 сентябр куни Тошкентдаги «Zeroline» галереяси «Қочиш» (Побег) деб номланган тасвирий санъат кўргазмасида, мамлакатни тарк этган рассом Шуҳрат Бобожон асарларини 16 йилдан сўнг илк бор тақдим этди.

Оҳирги бор унинг сувратлари 2001 йили, мамлакатдан чиқиб кетганидан бир ойча ўтиб, Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидаги кўргазмада тақдим этилган эди.

Шуҳрат Бобожон Рассом Музаффар Абдуллаев» портрети

Кейинчалик, 2016 йилнинг декабрида МХХ ходимлари унинг ва бугунги кўргазма ташкилотчиси, концептуал рассом Вячеслав Оҳуновнинг Урганч Сувратлар галереясида сақланаётган 200 дан зиёд асарларини ёқиб йўқ қилишга буйруқ берганди.

«Ўша пайтда ҳукуматнинг ҳаракатига мен Тошкентда кўргазма уюштириш билан жавоб бердим. Бугунги кўргазма «Zeroline» галереясида ўтаётган тўққизинчи шундай кўргазмадир», деди кўргазма тақдимотидан сал олдин «Элтуз» мухбирига интервью берган рассом Вячеслав Охунов.

Кўргазмада шунингдек турли даврларда яшаб ижод этган 13 нафар рассомларнинг асарлари ҳам ўрин олган.

Кўргазмадан ўрин олган Бухоролик рассом Зелимхон Саиджонов асари

Бу рассомларни бир-бирига боғлаб турган жиҳат улардаги ўзгача фикр, постсовет ижодкорлари зеҳниятига сингдирилган соц.реализмдан қочиш истагидир.

«Побег – сўзининг биринчи мазмуни, албатта қочиш – соцреализмдан қочиш, иккинчи маъноси янги ниш ураётган куртакни, кейинги мазмуни эса генерация – келаётган ёш авлодни англатади» дея изоҳлади Вячеслав Оҳунов.

Санъат муҳлислари янги кўргазмада совет ва постсовет даврида яшаб ижод этган модернист рассомларнинг уч авлоди асарлари билан танишадилар.

Концептуалист рассом Вячеслав Оҳунов

«60-йиллар стилягалари бўлган Дамир Рўзибоев, Александр Волковлар, марғилонлик Евгений Кравченколар ўз бригадасини тузишганди. У пайтлар джазни севишарди, улар абстракт рангтасвир билан шуғулланишган», дейди Вячеслав Оҳунов.

Иккинчи генерация эса рассомнинг сўзларига кўра 70 йиллардан бошланади. Бунга Вячеслав Оҳуновнинг ўзини, – концетуализмни ўзлаштириш тажрибалари билан, Игор Тохтаев, Крикис гиперреализм ва сюрреализмини, Энгел Исҳоқов структурализмини киритиш мумкин.

80 йилларга келиб эса яна бир янги давр алмашди, бу даврда рассом Шуҳрат Бобожоновнинг ёндошувларини мисол келтиртиш мумкин.

Ўзбек рассомлари. 80-йиллар

«Кўргазма шу муаллифларни тамсил қилади. Умуман биз ҳукумат ташкилотлари журъат қила олмайдиган йўналишда ишлаймиз.», деди рассом Вячеслав Оҳунов «Элтуз» мухбирига.

Кўргазма ташкилотчиларига кўра, рассом Шуҳрат Бобожон 80 йиллар экспрессив портретлар яратган, кейин эса неонаив оқимини тамсил қилган замонавий ўзбек рассомидир.

Айни пайтда Шуҳрат Бобожон «Озодлик» радиосининг Прага студиясида етакчи журналист сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 december 2015
Бугун Остерсунд туман суди Обид Назаровга суиқасдда айбланган тошкентлик ёлланма қотил Юрий Жуковскийни 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ...
26 september 2015
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси тарқатган, “Пахта – ризқ-рўзимиз!” сарлавҳали варақада жумладан қуйидаги сўзлар ёзилган. Пахта йиғим ...
19 june 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди. «Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки ...
25 december 2019
Электр энергияси танқислиги муаммоси Ўзбекистонда 2019 йилда ҳам долзарблигича қолди. Рассом Думҳам Eltuz.com
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...