Асосий мавзулар
15 october 2018

Хонанда Азиза Ниёзметова оламдан ўтди

Хоразмлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова 14 октябрь куни 46 ёшида оламдан ўтди.

Бир йил аввал саратон касалига чалинган хонанда яқинда Республика онкология тиббий марказида даволангач, Хоразмга қайтган эди. Бундан илгари унинг Ҳиндистонга бориб даволангани «Элтуз»га маълум.

Бир йил бурун Азиза Ниёзметова «Элтуз» нашрига ўз ҳамкасби Озодбек Назарбековнинг давлат тадбирларида текин концерт қилинишига қарши фикрини ҳимоя қилиб интервью берган эди:

Азизанинг «Кишмиш», «Қўй, оғажон», «Хиванинг тор кўчасинда», «Шиқир-шиқир» каби жозибадор қўшиқлари мухлислари қалбидан жой олган.

Ижодини 90-йиллар бошида раққосаликдан бошлаган Ниёзметова илк қўшиқларини Урганчдаги мустақил «Эй-Эл-Си» телекомпанияси орқали 1994 йилдан бошлаб элга тақдим қилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 june 2021
Rost24 нашри депутат Сафар Остоновнинг қонунга хилоф тарзда газета бош муҳаррири бўлиб қолаётганига эътибор қаратди. Мақолада билдирилишича, Сафар Остонов ...
3 february 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
2 july 2025
Филаделфия, АҚШ – АҚШ прокуратураси маълум қилишича, икки ўзбек – 30 ёшли Бекзод Рахматов (Охаë штатида яшайди) ва 31 ...
22 december 2025
Кейинги йилнинг номи «Китоб ўқийдиғонларни елкасига шаппотлаш» йили деб аталаркан.  Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам китоб босадиганларга чиқади ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...