Асосий мавзулар
18 october 2018

Андижонлик аёл 5 яшар ўғлини уриб ўлдирди

Избоскан туманининг Жалолиддин Мангуберди маҳалласида яшовчи, икки боланинг онаси Шаҳноза В. (аёлнинг тўлиқ исми «Элтуз»га маълум) 15 октябрь куни  5 яшар ўғлини аёвсиз калтаклаган.

Уйга қамаб олиниб, узун таёқ билан калтакланган боланинг танаси зарбалардан моматалоқ бўлиб кетган. Калтак азобидан бола дод солиб кўчага қараб югурган ва йиқилиб вафот этган.

Текширувлардан сўнг маълум бўлишича, қочиш асносида болакайнинг қўрқувдан юраги ёрилиб кетган. Бу воқеа куппа-кундуз куни бўлган, аммо қўни-қўшни, маҳалла-кўйдагилардан ҳеч ким бақир-чақирни эшитмаганини айтмоқда.

Қўшни аёллардан бирининг айтишича, Шаҳноза В. ўта асабий бўлган, болаларини тез-тез калтаклаб турган. Маълумот беришларича, аёлнинг эри Россияга ишлагани кетган, аёл тирикчилик важидан қийналиб асабий бўлиб қолган.

Ҳозирда ўз боласининг ўлимига сабабчи бўлган она устидан тергов ҳаракатлари бошланган. Бу воқеа ҳақида ИИВ 17 октябрь куни маълум қилди.

eltuz.com

Тағин ўқинг
13 august 2021
Азизлар, мана, ҳафта айланиб сиз билан яна бетма-бет, юзма-юзман. Менинг гапларимга тоқат қилаётганингиз шоён таҳсинга лойиқ. Тоқатсиз жамият улар ...
27 november 2025
Ўзбекистонда ëмғир сўраб оммавий дуо ўқилиши ҳақидаги лавҳалар матбуот ва блогосферада кескин танқид ва кулгига сабаб бўлди. Қатор хорижий ...
12 april 2024
РТ: Яна ҳафта айланиб, Рамазон Ҳайитида СИЗ билан юзма-юзман, қадрдонлар. Бугунги ваъзга тўрт кўз тугал етганимиздан севиндим. МС: Нечиксизлар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...