Cатира
17 june 2020

Олтинкўллик тужжор: Мени ИИБ ходимлари калтаклаб, ҳушёрхонага ташлади

Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани турғуни 40 яшар Сайдулло Сўфиев ИИБнинг икки ходими 16 июнь куни қўлини қайириб, машинага босиб, ҳушёрхонага олиб боришгани, у ерда 3-4 соат сақлаб, саҳарга яқин қўйиб юборишгани ҳақида «Элтуз»га шикоят қилди.

Сўфиевнинг айтишича, воқеа у йўл бўйида салқин ичимликлар билан савдо қилаётган пайтда рўй берган. ИИБ ходимлари унинг ҳужжатсиз, ноқонуний савдо билан шуғулланаётганига эътироз билдиришган.

«Мелиса формасидаги иккита одам келди. Биттаси участка нозириман, деди. «Ноқонуний савдо қиляпсиз. Биз билан юрасиз», деди. Мен бормайман, дедим. Кейин қўлларимни қайириб, машинага босиб олиб кетишди. Машина ичида уришди. Оёғим, қўлим лат еди», деди Сўфиев «Элтуз»га.

Ҳушёрхонага олиб боришгач, Сўфиевнинг айтишича, уни «ноқонуний савдо фаолияти» билан шуғуллангани юзасидан сўроқ қилишган, маъмурий иш расмийлаштиришган. Лекин бу ҳақда унга бирор ҳужжат беришмаган ва тунги соат 2.00 ларда уйига қўйиб юборишган.

«Баданимда лат еган жойлар бор. Лекин жиддий жароҳатим йўқ. Қўлимни қайиришди. Уриб силталашди. Ҳаммаси кеча йўлда, машина ичида бўлди. Лекин ҳушёрхонада мени уришмади», дея билдирди Сўфиев юз берган воқеа ҳақида «Элтуз»га.

У уйида ётгани, касалхонага бориши кераклигини айтмоқда. Лекин унинг айнан кимлар томонидан калтаклангани фактини расман тасдиқлаш ёки рад этишнинг ҳозирча имкони бўлмади.

Сўфиев уни машинада уриб, ҳушёрхонага олиб борган ИИБ ходимларини танимаслиги, исм-шарифларини билмаслигини айтди. Бироқ у «Элтуз»га ҳақиқатан савдо қилишга рухсат берувчи ҳужжатлари йўқлигини ҳам эътироф этди.

«Ҳамиша ўша ерда (Олтинкўл тумани яқинидаги йўл четида – таҳр.) савдо билан тирикчилик қиламан. Айрон ва бошқа салқин ичимликлар сотаман. Гоҳ солиқчилар, гоҳ СЭСдан келиб турли ҳужжатлар талаб қилишади. Лекин товарларимга тегинишгани йўқ. Ҳозир ўғлим ўша ерда туриб, салқин ичимликлар билан савдо қиляпти», дея изоҳ берди воқеага олтинкўллик тужжор.

2017 йили президент Мирзиёев ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг қийноқлар ва шафқатсиз муносабатини тақиқловчи «Ички ишлар вазирлиги тўғрисида»ги қонунга, шунингдек, 2018 йилдан бошлаб жиноят қилишда гумон қилинаётганларнинг сўроқлари видео ва аудиоёзувларини таъминловчи қонун ҳужжатларига имзо чекди. Шунга қарамай, ички ишлар ходимлари мунтазам равишда қийноқ ва шафқатсиз муносабатдан фойдаланиб келишмоқда ва бунинг учун кўпинча улар ҳеч қандай жавобгарликка тортилишмаяпти.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 august 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
10 april 2017
9 апрел куни эрталабдан, одамлар оқими Дроттнингатан марказига интила бошлади. У ерда юз берган террор ҳужумига қарши мотам митинги ...
22 april 2019
Қадимги туркий тилнинг иккита асосий алифбоси бор — Ўрхун-Енисей (кўктурк, руник) ёзуви ҳамда уйғур алифбоси. Бизгача етиб келган матнларнинг ...
27 november 2025
Ўзбекистонга киритилмаган, Лондон ва Прагада ижод қиладиган таниқли ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил АҚШнинг нуфузли Миллий китоб мукофотининг беш нафар ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...