Асосий мавзулар
1 february 2021

Мирзиëевни кузатгани иддао қилинган ДХХ ходими қамоққа олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг 7-бўлинмаси собиқ тезкор ходими Шерзод Ҳаитов декабрь ойининг биринчи ярмида ДХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда “Элтуз”га айни хизмат ходимларидан бири маълум қилди.

Унга кўра, Шерзод Ҳаитовга нисбатан ҳозир жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХнинг собиқ зобити устидан Тошкентнинг  Гвардейский номи билан танилган ДХХ ҳибсхонасида олиб борилаётган сўроқ-суриштирувга ДХХ тергов бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Тўхтасинов бошчилик қилмоқда.

Шерзод Ҳаитов ҳуқуқларини унинг собиқ ҳамкасби, ҳозир адвокатлик билан шуғулланаётган Хуршид Толбобоев ҳимоя қилаётир.

ДХХ зобитига қўйилган расмий айбловлар “Элтуз”га маълум эмас.

Аммо «Элтуз»нинг ДХХдаги манбасига кўра, Шерзод Ҳаитовнинг қамоққа олинишига унинг ДХХ раисининг собиқ ўринбосари Жаҳонгир Эгамовнинг топшириқларини бажаргани сабаб бўлган.

Шерзод Ҳаитов дохил айғоқчилар гуруҳи 2018 йил июнь ойидан бошлаб олти ой давомида президент Мирзиёев ва унинг оиласи аъзолари ортидан сиртдан кузатув ўрнатганлар.

Жаҳонгир Эгамов президент ва унинг оиласи ортидан кузатан айни гуруҳни бошқаргани ишонилади.

2018 йилнинг 25 декабрида ДХХнинг янги биносида Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш пайтида Жаҳонгир Эгамов вазифасидан четлатилган эди.

Кўп ўтмай Жаҳонгир Эгамов ва хавфсизлик хизматининг бу ишга алоқадор яна беш мулозими ҳибсга олинди.

Хавфсизлик ходимларининг маълум қилишларича, ўзи ва оиласи аъзолари устидан кузатув ўрнатилганидан хабар топган Ўзбекистон раҳбари қаттиқ ғазабга келган ва айбдорларни дарҳол жазолашни буюрган.

Кейинчалик Жаҳонгир Эгамов йирик миқдордаги иқтисодий ва коррупцияга боғлиқ жиноятларни содир этганликда ҳам айбдор деб топилиб, 16 йилга озодликдан маҳрум этилди.

“Ўша вақтда ДХХ 7-бўлинмаси тезкор кузатув ходимларига ҳам жиноят иши қўзғатилмаган эди. Терговга ёрдам беришгани учун тегмай туришган. Иш совиганидан икки йил ўтиб Шерзод Ҳаитовга иш қўзғатиб, ёпишди”, деди “Элтуз” манбаси.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 august 2017
Карикатурадаги абсурд ҳолат 2015 йилнинг октябридаги воқеани акс эттирган. Ўшанда одамларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабардан кейин, Халқ ...
6 january 2026
Ўзбекистонда порахўрликка қарши кураш давлат сиёсати даражасида эълон қилинган. Лекин айрим жиноят ишлари борки, орадан йиллар ўтган бўлса-да, улар ...
20 november 2018
«Ўзбекконцерт» бирлашмаси «уятсиз» клип боис Шаҳло Аҳмедованинг лицензиясини олиб қўйди.  Рассом Туз Eltuz.com
17 february 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Кутилмаган таклиф (Рассом Туз ҳикоялари. Давоми. Боши ўткан сонларда)10 март сешанба куни ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...