Асосий мавзулар
11 february 2021

Императив-4. Арафа ҳам байрамдир

Қуръони каримда 25 пайғамбарнинг исми зикр этилади. Ҳадисларда эса ер юзига жами 124 минг пайғамбар юборилгани ҳақда билдирилади.

Улардан 313 таси расул (китоб ва шариат билан келган – М.С.)дир. (Ahmed b. Hanbel, el-Müsned 5/265-266; İbn Hibbân, es-Sahîh, 2/77).

Лекин ҳеч бир пайғамбар ҳаёти Муҳаммад алайҳиссалом ҳаёти каби максимум тафсилот билан бизгача етиб келмаган. Етиб келганлари ҳам дин пешволари тарафидан бузилган, сиёсий ёки диний манфаатларга мос қилиб ўзгартирилган.

Шунинг учун ҳам бу пайғамбарларнинг ҳаёти ва фаолияти адабиётларда бир афсона, асотир, мифология каби ўқилади.
Аллоҳнинг сўнгги пайғамбарининг ҳаёт ҳикоясида бундай хусусият йўқ.

Пайғамбаримиз (сав)нинг ваҳий инаётган ондаги чеҳраси қайси тусга кирганидан тортиб, таҳорат олаётганида неча мисқол сув ишлатганигача, ҳатто аёллари билан яшаган маҳрам онлар ҳам аҳли байти ёки саҳобалар тарафидан тафсилотли бир шаклда тасвирланган.

Бу тасвир на афсона, на-да асотир. Бу тасвир бизнинг бугун яшашимиз мумкин бўлган тирик турмуш манзарасини кўз олдимизда гавдалантиради.

Ҳа, пайғамбаримизнинг ҳаёти тасвири ТИРИК МАЪСУМИЯТ манзарасидир.

Шу қадарки, унинг энг маҳрам ҳаёти тасвирини ўқиётган инсоннинг ҳам ақлига бирорта адабсиз хаёл келмайди.

Сўнгги йилларда жуда кўп диний китоб ўқидим. Буларнинг ичида Қуръони карим оятларидан кейин пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг сўзи мени тарбиялади.

Ҳа, пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Сўзига шубҳасиз ишонаман, аммо бизга ҳадис дея тақдим этилаётган китоблардаги сўзларнинг ҳаммаси ҳам саҳиҳ ҳадис эмаслиги аён.

Бундай китоблар шу қадар кўпки, мантиқан олганда ҳам 23 йил давом этган пайғамбарлик даврида у зот (с.а.в.) агар ҳар куни эрталабдан кечгача ҳадис айтганида ҳам бугун бизга тақдим этилаётган миқдорча бўлмас эди.

Алҳамдулиллоҳ, «ҳадис» номи остида чоп этилган “ривоят”лар ичида ҳақиқатда пайғамбаримиз айтган икки калимани дарҳол танийман. Чунки бу икки калима миллионларча сўз ичида шундай кучли порлаб турадики, уни танимаслик учун одам кўр бўлиши керак.

Масалан, уч сўздан иборат «Инсонлар ўлганда уйғонурлар» ва ёки икки сўздан иборат «Табассум садақадир» каби жавоҳирлар фақат пайғамбар (с.а.в.) тилидан тўкилиши мумкин.

Хуллас, ҳотам-ул-анбиё – Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаёти кимлигимга сўнг шаклни берди. Бугун турганим нуқта Аллоҳни ва пайғамбарини таниган бир қул турган нуқтадир.

Ҳаётга ҳам, ўлимга ҳам айни масофада туриб, ҳар иккисига ҳам улар лойиқ бўлган ҳурматни кўрсатган ҳолда, ҳар иккисининг ҳам бир Буюк Имтиҳон босқичлари эканини идрок этиш нуқтасидир.

Бу Имтиҳон неча минг йиллардир битиш арафасида турибди. Азалдан бери Аллоҳнинг малаги Исрофил баҳайбат сурни лабларига қўйиб, Яратгандан «Чал!» деган амрни кутмоқда. Арафадамиз, алҳамдулиллоҳ. Арафа ҳам бир Байрамдир.

Муҳаммад Солиҳ

Тағин ўқинг
10 may 2021
«Элтуз» каналида ўзининг “Нью-Йоркдан назар” видеоблогини юритаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов кластерлар тизими мамлакат қишлоқ хўжалиги ...
7 may 2019
«Элтуз» нашри Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» (Алвидо, Жаслиқ!) иккинчи китоби, 5-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин ...
13 april 2016
eltuz.com сайтига, ИШИДга алоқадорликда айбланиб, 7 йил озодликдан махрум қилинган Жиззахлик фермер, армани миллатли Арамаис Авакяннинг адвокати Олим Қобилов ...
16 october 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Мамлакат қонуни, оддий водопровод жўмраги, ёки халқ қўлидаги шиор бўлсин, ҳаммаси ўзгаришга муҳтож. Аксинча уларни моғор ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...