Асосий мавзулар
2 march 2021

Ҳуқуқ фаоли қамоқдаги трансгендер Нигина билан учрашди

19 февраль куни ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон ИИВнинг 1-тергов изолятори (Тоштурма)да сақланаётган, Нигина исми билан танилган трансгендер Миршариф Зокиров билан учрашди.

Ҳуқуқ фаоли билан суҳбатда Зокиров унга туҳмат қилиниб, Жиноят кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш) бўйича қўшимча айблов қўйишмоқчи эканини билдирган.

Зокиров 2020 йил 1 январда Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми (товламачилик),  276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик моддаларини сақлаш) билан айбланиб, 3 йилга қамалганди.

2020 йил сентябрда Зокировнинг Тошкент шаҳри ИИБ ертўласига олиб кетилгани,  у ерда беш нафар ички ишлар ходими унинг  сочларини олиб таҳқирлангани ва калтаклангани ҳақидаги хабарлар медиатармоқларда тарқалганди.

Ундан олдин трансгендернинг Shok.uz каналига берган интервьюси жамоатчилик ўртасида катта баҳс-мунозара кўтарган эди.

Юнусобод тумани ИИБнинг Зокировни таҳқирлаган 5 нафар ходимига эса ҳануз чора кўрилгани йўқ.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 november 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 13-қисми Америкада чоп этилган «Ўзбек карвони» антологиясига киритилмаган шоирлар ...
2 october 2025
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирди. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
13 april 2023
Буюк Чингизхоннинг узилмас 23-авлоди саналган 106 ёшли Насим Мирзо Чингиз (Naseem Mirza Changez) 2018 йилнинг 12 апрелида Эски Деҳлида ...
22 july 2024
Элтуз ЎзМТРКнинг инқирози, коррупцияга ботган канал директорлари ҳақида бир неча бор хабар берди. Аҳвол ўнгланмади – телевидение Абдурашид Жўрабоев ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...