Асосий мавзулар
21 april 2021

“Вақтинча ижара”га олинган арчалар президент кетгач эгаларига қайтарилди

Самарқанднинг Қорасув массивидан ўтувчи йўл чеккасига “экилган” арча кўчатларини маҳаллий ҳокимлик президент ташрифидан кейин эгаларига қайтарди.

“Элтуз”га Самарқандда пластик қопга солинган кўчатлар йўл четида кавланган чуқурларга ташлаб қўйилгани акс этган видео ва расмлар жўнатилди.

“Хайрият, бу сафар ҳокимликдагилар инсоф қилиб кўчатларни эгаларига қайтаришибди. Одатда қайтаришмасди”, дея изоҳлади тармоқ юзерларидан бири воқеани.

Президент Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқандда бўлган, жумладан, Имом Бухорий мажмуаси қурилишини бориб кўрган эди.

“Вақтинча ижарага олинган арчалар” воқеаси маҳаллий ҳокимликларнинг президент келиши муносабати билан қўллайдиган кўзбўямачиликларига бир мисол, холос.

Бу каби ишлар Ўзбекистоннинг олдинги президенти Ислом Каримов даврида анъанага айланган эди. 

Қуриган арчалар, майсаларни яшилга бўяш, дарахт новдаларига сунъий гул қадаш, даладаги бўш чаноқларга пахта елимлаб чиқиш, ишламайдиган сунъий иссиқхоналар қурилиши воқеалари ўз вақтида катта шов-шувларга сабаб бўлганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 november 2016
Айни кунларда Ўзбекистондаги барча босма нашрларнинг бутун диққат-эътибори 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайловига қаратилган. Қайси газетани олиб қараманг, ...
3 april 2019
Бу 1973 йил 3 апрелда Нью-Йоркда, ҳайрат билан қараб турган одамлар кўз ўнгида рўй берди. Motorola ширкати ходими Мартин ...
5 september 2016
Каримов ўлими ундан касал ва заиф бир жамият ва уни шу аҳволга солган режим яшашда давом этаётганини намойиш қилди. ...
23 september 2020
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 13-мактаб директори, 47 яшар Нурбек Турдиевнинг жасади 31 август куни мактаб ҳожатхонасида осиғлиқ ҳолда топилди. ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...