Асосий мавзулар
2 august 2021

Алишер Илҳомов: Акаевни ўғирлаб кетишдими?

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, «Қумтор» иши бўйича тергов қидирувида бўлган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев 2 август куни Бишкекка олиб келинди.

Хабарда собиқ давлат раҳбари, бошқа юқори мартабали амалдорлар қаторида, 1992 йилда «Қумтор» лойиҳаси бўйича бош келишувни тузишда, 1994 йилда унга ўзгартиришлар киритишда, шунингдек, 2003 йилда «Камеко» билан тузилган бош шартномани қайта тузишда порахўрлик учун сўроққа тортилгани айтилади.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Акаевни республика ҳудудига олиб келиш орқали жиноий жавобгарликка тортиш нуқтаи назаридан тарихий адолатни тиклашга қаратилган фаол иш олиб борди «, дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.

Би Би Си хабарига кўра, Асқар Акаев ҳозир Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида тергов қилинмоқда.

1991 йилдан иқтидорда бўлган Акаев Қирғизистонда юз берган “лола инқилоби” сабабли 2005 йилнинг 24 мартида Москвага қочишга мажбур бўлган эди.

Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти таҳлилчиси Алишер Илҳомов ўзининг фейсбук саҳифасида Акаевнинг Россиядан Қирғизистонга келтирилишини бундай изоҳлади:

“Тушунишимча, Акаев РФда, Питерда яшаган. Қандай қилиб МХДҚ уни Бишкекка олиб келган бўлиши мумкин? Фақат иккита йўл бор:

1) Россиянинг ўзи Бишкек сўровига кўра депортация қилиши. Бироқ бу Акаев ва унга ўхшаганларга қарор устидан судга, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига шикоят қилиш имконини берадиган узоқ жараён. Шу тарзда кўпчилик депортациядан қутулиб қолишган.

2) Шунчаки ўғирлаш. Бу ҳолда Россия ҳукумати учун саволлар туғилади. Россия махсус хизматларининг МОдаги авторитар давлатларнинг ўзларига ёқмаган шахсларни ўғирлашлари ва авиалиния маршрутлари орқали олиб келишларига нафақат панжа ортидан қарашлари, балки уларга ҳамкорлик қилишлари билан боғлиқ бундай амалиётлар илгари ҳам бўлган.

Кўпроқ эҳтимолда, сўнггиси. Агар шундай бўлса, унда бутун МДҲ зонасини бандитларники дея малакалаш мумкин, у ерда ёқмаган одамларнинг ўғирланиши де факто қонунийлаштирилган”.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 january 2019
10 январь кунги селектор йиғилишида президент Мирзиёев ИИВ ишини қониқарсиз деб топди. Вазирликнинг ўнлаб раҳбар ходимлари ишдан олинди. Ўтган ...
9 october 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки онасиз яшашга мажбур бўлибди. ...
15 december 2020
1 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган «Ҳақиқат ва тараққиёт» партияси лидери Хидирназар Аллақуловнинг омма олдида чиқиши ...
17 october 2025
Аҳмад Бейжон Эржиласун Ўша куни Гулнор Одил Турсуновни хонасидан тополмади. Кейинги кунларда ҳам Турсунов кўринмади. Гулнор ўз изтиробидан лаззатланадиган ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...