Асосий мавзулар
20 november 2021

Тошкентлик рассомнинг бензин мавзуидаги асари яратилган куни йўқ қилинди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни ўзбекистонлик рассом, 33 ёшли граффити устаси Абдураҳмоннинг бензин нархлари ошганига оид  янги асари пайдо бўлди ва кўп ўтмай ўчирилди. Парвона каби умри қисқа бўлди парвона ва бензин худкуши акс этган расмнинг.

Тошкентнинг Учтепа туманида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли ёқилғи қуйиш шохобчаси яқинидаги бино деворига ишланган бу галги расмда бензин тўппончасини пешанасига тираб отаётган, ўзбек дўпписидаги одам акс этган эди.

Бироқ деворий расм шу куниёқ, орадан бир неча соат ўтмай, усти оҳак билан оқланиб, ўчирилди. Тармоқда бўёқ ортида қолган расм излари фотоси қўйилди. Рассомнинг телеграмдаги саҳифасида эса бу юзадан бирор маълумот қолдирилмаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, бундан илгари Тошкентда Абдураҳмоннинг Ўзбекистондаги автомобиль бозори монополиясига бағишланган расми ҳам ўчирилган, бироқ кейингисидан сал узоқ “умр кўрган” эди.  

АҚШнинг Тошкентнинг Чилонзор даҳасида жойлашган собиқ элчихонаси деворида шу йилнинг 3 сентябрида рассомнинг автомобиль хариди учун турнақатор навбат акс этган асари пайдо бўлган, бироқ кўп ўтмай у ҳам ўчирилган эди.

Жорий йилнинг 27 июнь куни пойтахтнинг Чилонзор туманидаги бинолардан бирининг деворига Леонардо да Винчининг стрит-арт услубида ишланган “Мона Лиза” асари ўчириб ташланганди.

Тошкентлик кўча рассоми Абдураҳмоннинг 15 тадан ортиқ деворий расми ҳали ўчирилмаган, улар орасида ўзбек тили ҳимоясига бағишланган, қатағон қурбонлари Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат ва Чўлпонларнинг деворий портретлари бор.  

#Inkuzart хештеги ва ғамгин парвона тимсоли остида Тошкент деворларига расм чизаётган Абдураҳмон айни тарздаги кўча расмлари билан машҳур рассом Бенкси каби ўз шахсини тармоқда очиқлашни истамайди.

Eltuz.com  

Тағин ўқинг
19 june 2024
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Марғилон, Бухоро, Кашқадарё, Андижон, Хоразм вилоятларидан келган. Дастлабки мактубни поезд чиптаси нархи ...
28 october 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки одамнинг бири миллионер.  Ургут ...
22 december 2016
Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, 2005 йилда Андижон қирғинини уюштирган Зокир Алматов президент маслаҳатчиси сифатида ишга қайтарилган. Баъзи манбадарда 67-ёшли ...
9 september 2019
Зимбабвенинг 37 йиллик диктатори ўлгани фонида Ўзбекистон парламентининг қарийб шу ёшлардаги депутати Акмал Умирзоқов мавжуд номенклатурадан ташқаридаги шахсларнинг депутат ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...