Асосий мавзулар
18 april 2022

Бучада йўқолган ўзбеклар тақдири номаълумлигича қолмоқда

Украинада бедарак кетган 11 нафар сурхондарёликларнинг сўнги видеоси Буча туманига қарашли Колоншчина қишлоғи бозор қоровули томонидан 1 март куни ёзиб олинган.

Видеода ўзбекистонлик эканлигини айтган йигитлар база қоровулига ўзлари ҳақида қисқа маълумот беришган. Видеони Элтузга Украинадаги Ўзбекистон ватандоши Шавкат Муҳаммад йўллаган.

Шавкат Муҳаммаднинг қўшимча қилишича, бу йигитлар уруш бошлангунига қадар Киевда меҳнат муҳожири бўлишган. Россия қўшинлари Украинага бостириб киргач, 11 нафар Ўзбекистон фуқароси Украинадан чиқиб кетишга ҳаракат қилган.

Аммо жанглар туфайли улар Киев вилоятининг Буча туманида қолиб кетишган. Украина қаршилик ҳаракати фаоллари Шавкат Муҳаммадга агар Ўзбекистон элчихонаси Украина Ҳавфсизлик хизматига расман мурожаат қилишса, йигитларни топишда ёрдам беришлари мумкинлигини билдиришган.

16 апрел куни Украинадан телеграм канали орқали Элтуз билан боғланган Шавкат Муҳаммад бу ҳақда Ўзбекистон элчихонасига хабар берганини билдирди.  

Эслатиб ўтамиз, 5 мартдан то 31 мартгача Украинанинг Буча тумани рус армияси назорати остида бўлган. Россия Бучадан Ирпен шаҳрини босиб олиш учун фроно орти базаси сифатида фойдаланган.

1 апрел куни ниҳоят Бучани Украин қўшинлари қайтариб олишга муваффақ бўлишган. Буча Украина назоратига ўтгач, дунёнинг етакчи Оммавий ахборот воситалари тумандаги тинч аҳолининг қийнаб ўлдирилиши ва Россиянинг ҳарбий жиноятларига оид кўплаб фото ва видео материалларни эълон қилган.

Украина расмийларига кўра, Бучада тинч аҳоли вакиллари бўлган 400 дан ошиқ шахслар ўлдирилгани, қийноққа солингани ва ёқиб юборилгани билдирилади.  

Элтуз Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган уруши, жумладан Буча туманида бедарак кетган ўзбекистонликлар тақдирини ўрганишда давом этади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 february 2017
Беш йил бурун Швециянинг Стромсунд шаҳарчасида ёлланма қотил томонидан отиб кетилган таниқли имом Обидхон Назаровнинг яқинлари унинг анча тузалиб ...
10 april 2017
9 апрел куни эрталабдан, одамлар оқими Дроттнингатан марказига интила бошлади. У ерда юз берган террор ҳужумига қарши мотам митинги ...
30 august 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
12 january 2024
Мана азизлар, яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнингдир кўнглига озор берганимдан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...