UzPoster
18 september 2023

Невзоров Қозоғистоннинг аксилроссия қарашлари ҳақида

Қозоғистон аста-секин, лекин муттасил Россиядан узоқлашмоқда. У ерда русларга қарши кайфият ҳар соатда аниқроқ ва яққолроқ кучаймоқда, дея ёзди таниқли рус блогери Невзоров ўзининг телеграм саҳифасида.

Унинг фикрларига кўра, Россия оммавий ахборот воситалари ЦРУ ва ЮСАИД каби идораларнинг «русофобияни қўзғатувчи» чиркин, аммо муваффақиятли ҳийлалари ҳақида тинимсиз вайсамоқда. 

Ҳақиқатда эса, нейтрал мамлакатлардаги «русофобия» жараёни мутлақо табиий ва соғломдир. Чунки Россия ақл бовар қилмайдиган даражада садизм, аҳмоқлик ва ақлсизлик намунасини кўрсатди.

Бундан ташқари, ниҳоят Россиянинг ички ёки ташқи сиёсатда фақат садизм, тубанлик ва такаббурликдан бошқа бирор устивор ғояси ҳам йўқлиги аниқ бўлиб қолди.

Невзоровнинг ёзишича, у яқин қўшнилар учун ҳам, узоқдагилар ва бутун инсоният учун бир ҳилда хавфлидир.

Путиннинг тутуруқсиз уруши туфайли унинг бутун моҳияти бугунги кунда «кафтидай» аён бўлиб қолди.

Рус ирқчилиги фош бўлди ва рус дунёсининг бутун «шону-шавкати» нимадан иборатлиги намоён бўлди.

Россиянинг қонхўрлиги ва ёлғончилиги дунёга ошкор бўлди ва умуман буни ҳамма билди.

Бундай вазиятда ўз оммавий ахборот воситаларининг «Марказий разведка бошқармаси ҳийлалари» ҳақидаги абадий ноласи айниқса кулгили кўринади, дея ёзди таниқли рус блогери.

Россия ўзини ўзи ҳаммага қўрқинчли ва яккамохов қилди ва дунё олдида бошқа бирор танлов қолдирмади. Энди у муқаррар тарзда бу кўргиликни айни кўринишда қабул қилиши ёки бунга қарши туриши керак.

Таъсирчан ва ғазабнок Қозоғистон ўзининг барча ҳадикларида мутлақо ҳақлидир дея ёзди Невзоров.

Қозоғистон бандан сал илгари ўзининг руспараст консулини чақириб олган, мамлакатда россияпараст Лепс концертини бекор қилган, яқинда эса донбассда, босқинчи аскарлар олдида чиқиш қилиб, урушни қўллаган “Камизяки”нинг Қозоғистондаги концерти бекор қилинган эди.

Тағин ўқинг
9 february 2025
Азиз дўстларим, 2015 йилдан бери мени тинглаб томоша қилган мухлислар, Элтуз хабар ва контентлари кунига яраган муштарийлар.  2015 йилдан ...
3 september 2017
Паҳлавон Содиқ 1973 йилда Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида туғилган. Тошкент ва Туркияда журналистикадан таҳсил олган. «Руҳият насими» (1994) шеърий ...
5 october 2017
Президент Мирзиёев 30 сентябр куни Мактабгача таълим вазирлигини тузиш ҳақидаги фармонни имзолади. Фармонда, мамлакат бўйлаб боғчалар сонини кўпайтириш, мактабгача ...
8 august 2024
Суратда афғонистонлик спортчи аёл Камия Юсуфи. Париж-2024 Олимпиадасида Камия Юсуфи Толибон ҳукуматига мурожаат қилди. 100 метр масофадаги дастлабки пойгадан ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...