Асосий мавзулар
20 july 2025

Электр, канализация ва тадбиркорлар муаммоси

Наманганда дараҳтлар қуримоқда, Термизда канализация, Қаршида пиёдалар бекати муаммоси, тадбиркорлар норозилиги ва элекрдаги носозликдан кўрилган катта зарар.

Салом қадрли Элтуз кўрарманлари, бугун 19 июль шанба, Швециянинг Стокгольм шаҳридаги студияда мен журналист Қудрат Бобожон ва Ўзбекистонлик ҳамкорим Шаҳина Абдураззоқ қизи Элтуз порталига йўлланган сўнгги бешта хатни эътиборингизга тақдим қиламиз. Хатлар Ўзбекистоннинг Наманган, Термиз, Қарши ва Шофиркон туманларидан келган. Дастлабки мактуб Наманган шаҳридан. У ерда дарахтлар қуриб қолмоқда.

Кейинги шикоят мактуби Сурхондарёнинг Термиз шаҳридан. Мактубда очиқ холда ётган канализация қувуридан тўғри болалар боғчасига оқава сув оқиб ётгани ҳақида гап боради. Тозаликни назорат қилувчи идоралардан расмий муносабат кутамиз. Кейинги шикоят Қарши шаҳрида пиёдалар бекатининг ҳавф остида қолаётганига оид.

Кейинги хатни Шофирконлик норози тадбиркорлар йўллаган. Улар Бозор маъмурияти сабабсиз пул ундириб олаётганини иддао қилишмоқда. 

Бугунги сўнгги мактуб ҳам тадбиркорлик фаолиятига оид. Қаршилик тадбиркор электр тизимидаги носозликлар туфайли 6 миллион сўмлик озиқ овқат маҳсулотлари бузилиб яроқсиз ҳолга келганини билдирмоқда.

Бу сизга бугун етказга сўнгги шикоят мактуби эди. Уларни сизга Элтузнинг Стокгольмдаги студиясидан журналист Қудрат Бобожон Ўзбекистондан Шаҳина Абдураззоқ қизи етказди.

Эслатиб утамиз, хатларда акс этган иддаолар уларнинг муаллифларигагина тегишлидир. Элтуз портали телеграмда алохида бот шаклида очилган, сиз хам у ерга уз шикоятларингизни, эьтирозларингизни юборишингиз мумкин. Видео юзасидан изохлар колдиринг, лайк босинг, каналимизга обуна бўлинг

Тағин ўқинг
4 march 2022
Бугун @eltuz Ўзбекистон Давлат Божхона Қўмитаси раҳбарияти иши юзасидан суриштирув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Суриштирувлар  ниҳоялаб қолган ...
25 june 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди. «Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ...
14 november 2025
Президент маслаҳатчиси Руслан Давлетовнинг маълум қилишича, Бухоро давлат техника университети бугунги кунда жиноятчилик содир этилиши бўйича Республикада иккинчи ўринда. ...
5 january 2024
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана ҳафта айланиб, сиз билан биргаман. Янги йилда сизларнинг юзингизга қараб, табассум қилиш ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...