Асосий мавзулар
20 august 2025

Дарёни қуритаётганларга ким стоп дейди?

Элтузга жўнатилган хавотирли мактуб ва видеода Самарқандда дарёни қуритиб, ҳудуд экологиясига зарар етказаётган ширкат ҳақида билдирилган.

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Зарафшон маҳалласи ҳудудидан Оқдарё оқиб ўтган. «Мардона қурилиш стил» МЧЖ шу дарёдан ноқонуний тош, шағал қазиб олмоқда. Бу ҳақида маҳаллий аҳоли масъул ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилиб, бирор натижага эришмаганини таъкидламоқда. 

Маълумки, назоратсиз тош қазиб олиш истиқболда дарё сатҳи пасайиб, сув кескин камайишига сабаб бўлади. Оқдарёдан эса куну-тун тўхтовсиз тош-шағал олинмоқда. 

Бир пайтнинг ўзида 3-4 техника тош қазиб оляпти. Экологиядан бирор киши келиб текширмайди. Қайта-қайта Экология ташкилотига хабар берамиз. Лекин бу корхона тош қазиб олмаяпти деган очиқ ёлғон жавоб оламиз» – дейди маҳаллий аҳоли.

Зарафшон маҳалла аҳли бу ўзбошимча талончиликдан ҳавотирда. «Мардона қурилиш стил» МЧЖ аллақачон бир туманга етадиган тош заҳирасини қазиб олди. Оқдарёни талон-торож чангалидан ким қутқаради?

Оқдарёда содир бўлаётган дарё ўзанини ковлаш билан боғлиқ холат биргина Самарқанд вилоятига таалуқли эмас. 2024 йилнинг августида Элтуз Сариосиёдаги Тўпаланг дарёси ўзанидан ноқонуний қум товон олиб кетилишига оид мақолани чоп этган эди.

Энг ачинарлиси дарё ўзани ноқонуний қазишлар натижасида 10–15 метрга пасайган. Бу ўз навбатида ер ости сувларининг ҳам камайишига сабаб бўлган ва натижада атрофдаги аҳоли сувсизликдан азият чекмоқда. 

Элтуз Ўзбекистоннинг экологиясига ҳавф солувчи жиноятларга оид воқеаларни таҳлил қилишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг. Видео юзасидан изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
17 may 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
5 may 2017
Президент Мирзиёев, 27 апрел куни, Жиззах вилоятидаги мажлисда амалдорларни кунига 8 соат ўрнига, 18 соатдан ишлаши кераклигини тайинлади. «Мен ...
29 december 2025
Муқаддам бутун иттифоқ киночилари учун институт бўлган, ҳозирда Россия санъатини намоён қилиши кўзда тутилган олийгоҳ мутлақо ёт ғоялрни тарғиб ...
30 august 2019
Cўнгги йилларда музей ва галереялардаги сарой санъатига мухолиф кўча тасвирий санъати анча ривож топди. Бу санъатни тижоратга айлантириш ва ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...