Асосий мавзулар
25 october 2025

Германия Путин режими қурбони қариндошларини депортация қилди

Германия Берлинда ўлдирилган чечен дала қўмондони Зелимхан Хангошвилининг қариндошларини  Грузияга депортация қилди.

«Deutsche Welle» ва «Эхо Кавказа» нашрларининг хабар беришича, Хангошвили оиласининг 12 аъзоси, жумладан уч йил олдин Швециядан Германияга кўчиб келган укаси Зураб Грузияга депорт қилинган.

Бир кун аввал полиция унинг Вюнсдорф (Бранденбург ери) шаҳридаги квартирасида тинтув ўтказган, шундан сўнг Зураб ва қолган қариндошлар депортация қилиш учун Берлин аэропортига олиб келинган.

Аввалроқ Германия ҳукумати Зурабга бошпана беришдан бош тортган, 2024 йилнинг кузида эса суд уни юбориш қарорини тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг августида россиялик киллер Вадим Красиков Берлин марказида Хангошвилини отиб ўлдирган эди. Кейинчалик у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ 2024 йил августида Москва катта маҳбуслар алмашинуви доирасида Красиковни Россияга қайтарган. Кремль унинг ФСБ ходими, «Альфа» махсус бўлинмасида хизмат қилганини тасдиқлади. Уни самолёт ёнида шахсан Путин кутиб олган эди.

Энди эса ФСБ агенти томонидан ўлдирилган дала қўмондонининг қариндошларини, Германия қотилнинг ўзини Кремлга топширганидан бир йил ўтиб, депортация қилишмоқда. Бу юридик расмиятчилик билан яширилган сиёсий қарорга ўхшайди.

Расман — «суд қарорини ижро этиш». Аслида — Москвага Берлин кескинликни хоҳламаслиги ҳақида навбатдаги ишорани етказиш.

Тағин ўқинг
24 august 2018
Ўзбекистонда шу ҳафта энг кўп пичоқбозлик Қурбон ҳайити кунига тўғри келди.  Шу куни, 21 августда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ...
16 may 2016
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган олий ўқув юртлари ўқитувчи-домлалари ўртасидаги учрашувда прокуратура ходимлари ўқитувчиларнинг пора олиб ...
22 april 2020
Жорий йилнинг март ойида Женева кўли соҳилида жойлашган муҳташам Вильсон саройида (Wilson Palais) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масалалари муҳокама қилинди. У ерда БМТ Инсон ҳуқуқлари ...
20 october 2022
Муҳбир: Солиҳ ака. Бугунги суҳбатимизда оилангиз ҳақида гаплашсак. Яъни Мадаминбек оиласида туғилган фарзандлар ҳақида. Сиз тўнғич ўғилсиз.Муҳаммад Солиҳ: Мен ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...