Асосий мавзулар
9 december 2025

Қиш кирмай музлаб қолган тиббиёт мажмуаси

Наманган вилоятининг Чортоқ тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари Элтуз нашрига йўллаган мактубда муассаса хоналарининг совуқдан музлаб қолганлиги, беморлар ва тиббиёт ходимлари бундан оғир аҳволда қолаётганини маълум қилишди.

Тиббиёт ходимларининг айтишича, ҳали қиш тўлиқ кириб улгурмасиданоқ касалхона биноларида иситиш тизими ишламаяпти, бу эса беморларнинг даволанишига ва ходимларнинг меҳнатига жиддий хавф солмоқда.

Мурожаат муаллифларининг ёзишича, бўлимда беморлар сони кўп, аммо ҳамма «устки кийимларда, қалин куртка-палтоларда» юришга мажбур. Аҳвол шу даражага етганки, тиббиёт ходимлари ўз ёнидан пул йиғиб, касаллар ётадиган палаталарга электр иситгичлар сотиб олган.

«Бу ҳам хавфли нарса, лекин иложимиз йўқ. Беморлар бундай совуқда тузалолмайди. Муолажаларда қийналаяпмиз,» — дейилади мактубда.

Шикоятда туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Маҳмудов ва соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарияти мансабини суиистеъмол қилаётгани айтилади. Ходимларнинг фикрича, касалхонага анча миқдорда кўмир ажратилган бўлса-да, «ҳамма бўлимлар совуқ».

Мурожаатда бош врачнинг ҳар икки гапининг бирида ДХХдаги танишларини рўкач қилиши, раҳбарлик билан тилини бир қилиб олгани таъкидланади.

Шунингдек, шикоят муаллифлари тиббиёт бирлашмаси «тажриба-синовга тушди» дея ажратилган катта маблағлар бош врач ва бошқарма бошлиғи томонидан ўзлаштирилганини гумон қилмоқда. Уларнинг таъкидлашича, раҳбарият электрон тизимлардаги (ДМЕД) ишни бажаришни талаб қилгунча, аввало тиббиёт муассасасида «иссиқликни жойига қўйиб қўйиши» лозим.

«Туман ҳокими камерачи билан келади, номига иссиқлик котёли ёнида расмга тушиб кетади – ғирт майнавозчилик,» — дейилади мактубда.

Чортоқ тумани тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ушбу мурожаатга беэътибор бўлмасликни ва тиббиёт мажмуасидаги муздек шароитларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўришни илтимос қилмоқдалар.

Тағин ўқинг
28 december 2025
Reuters агентлигининг МАГАТЭга таяниб хабар беришича, Россия ва Украина Запорожье АЭС ҳудудида электр узатиш тармоқларини таъмирлаш учун маҳаллий ўт ...
15 november 2025
1988 йили Урганчда ўтириб Америка овози радиоси  орқали АҚШ президенти Роналд Рейган нутқини тинглаб энтиккан эдим.  Орадан шунча йил ...
17 april 2018
Россиянинг «Биринчи» телеканали Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликда мамлакат ичкарисида алоҳида телеканал очмоқчи. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги матбуот ...
26 october 2023
Бундан 6 йил аввал яъни, 2017 йилнинг 24 июлида 60 ёшни қарши олган президент Шавкат Мирзиёевнинг туғилган кунига совға ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...