Cатира
23 april 2016

Пулинг бор экану, ярамас тирранча!

Кун карикатурасида бугун Eltuz.com, рассом Элсевар қаламига мансуб, автобус чиптачиси томонидан қулоғи чўзилаётган болакай суратини тақдим этади.

Дунёнинг турли мамлакатлари энг ҳимояга муҳтож ижтимоий қатлам саналган болалар ҳуқуқи учун қайғурар, жамоат транспортлари улар учун бепул қилиб қўйиларкан, ўзбеклар болажон халқ деган атамадан анча йироқдай кўринади.

Ўзбекистонда болалар ўз ота оналари учун янги ўлпонлар манбаи бўлиб қолмоқда – уларни деб мажбурий пахта теримига чиқиш, мактаб таъмири, металлом, макулатура, гулдаста учун пул беришлари етмагандай, ўзбек болалари жамоат транспортларида катталар каби пул тўлашлари лозим, албатта ота оналари чўнтагидан.

Болаларга нисбатан баъзан ўқитувчи, мактаб директори, қишлоқ табелчиси, маҳалла посбони, автобус чиптачиси, баъзан эса ота оналарининг ўзлари зўрлик ишлатиши ҳам оддий ҳол.

Бироқ, ўзбеклар болаларнинг ҳам ўз ҳуқуқлари борлигини чет элларга чиққанларида сезишади. Ўз фарзандини ургани учун Туркияда қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўзбек аёли каби.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 october 2018
Россия телеканалига берилган интервью мазмуни USM Holdings асосчиси, Россиянинг энг бой ўнталигига кирувчи Алишер Усмонов Россия каналининг «Действующие лица» ...
2 march 2024
Термиз шаҳрида уйлари бузилиб, ўрнига янги кўп қаватли уйлардан янги уй ваъда қилинган 200 нафарга яқин фуқаро уч йилдан ...
1 may 2019
Тошкент шаҳри ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик. Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда ...
11 april 2018
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг исломий таҳдид ҳақидаги баёнотидан сўнг, мустақил манбаларнинг «Элтуз»га хабар беришича, Мусулмонлар идораси котибияти бўлими мудири ...
Блоглар
31 january 2026
Бир дўстим ҳозир ичимни ёқиб Колумбияда сафарда юрибди. Кеча у Меделин (испанчаси Медейин) шаҳрида эди. ...
29 january 2026
Ўзбекистонлик фаол Фарида Шариф ўзининг янги блогида «Сўқир Шерлок» яъни Блайнд Шерлок детектив сериалини томоша ...
23 january 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...